Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти — керакли масалликлар, пишириш сирлари

Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти — керакли масалликлар, пишириш сирлари

Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, пишириш сирлари
Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, пишириш сирлари

Қовурма лағмон тайёрлаш унинг бошқа турларига қараганда кенгроқ тарқалган. Чунки ушбу таомни тайёрлаш учун камроқ куч ва масаллиқлар талаб қилинади. Ўзбекча қовурма лағмон пиширишнинг яна бир қулайлиги шундаки, унинг ҳамири ва қайласини музлатгичда бир-биридан алохида равишда сақлаш мумкин, якуний таом эса бевосита дастурҳонга тортишдан олдин яратилади.

ҚOВУРМА ЛАҒМOН ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти : 1 соат | Порсиялар сони : 4
Керакли масаллиқлар:

Гўшт (қўй ёки мол гўшти) – 400 г;
Сабзи – 2 дона;

Пиёз – 2 дона;
Аччиқ қалампир – 1 дона (таъбга кўра);
Булғор қалампири – 1-2 дона (турли ранглари бўлса янада яҳши);
Туҳум – 2 дона;
Саримсоқ – 8 бошча;
Туз, зира, мурч – 1 чой қошиқдан;
Томат пастаси – 50 г;
2-3 дона помидор;
Лағмон ҳамири – 500 г;
Ўсимлик ёғи – 130 мл;
Кўкатлар (пиёз, укроп, кашнич).
ҚOВУРМА ЛАҒМOН ПИШИРИСХ КЕТМА-КЕТЛИГИ

ҚАЙЛАСИ:

Қўй гўшти 0,5-1 см катталикдаги кубикларга кесиб олинади.

Пиёз юпқа ярим халқа шаклида қилиб кесилади, безатиш учун бироз олиб қўйиш ёдингиздан кўтарилмасин. Сабзи сомонча қилиб, аччиқ қалампир ингичка халқа, булғор қалампири ва помидор эса кубик қилиб тўғралади. Саримсоқнинг барчаси майдалаб олинади.

Тайёрлаш учун туби қалин бўлган идиш керак, қозон бунинг учун айни муддао. Қозонга 120 мл ўсимлик мойи солиб, қиздирилади. Сўнг тўғраб олинган гўш қовурилади (10-15 дақиқа етарли), агар қаттиқ бўлса, бироз димлаб олиш мумкин.

Гўшт юмшагач, ортидан пиёз, помидор, сабзи, булғор ва аччиқ қалампир солинади. Сўнг кўкатлар қўшилади ва барчаси қовуриб олинади.

1 чой қошиқдан туз, зира ва майдаланган мурч қўшиб, масаллиқлар аралаштирилади.

Кейин қозонга 50 г томат пастаси солинади. Барчаси яҳшилаб аралаштирилади.

Тайёрлаш якунида майда қилиб тўғралган саримсоқ қўшилади. Масаллиқлар яна яҳшилаб аралаштирилиб, четга олиб қўйилади.

ҲАМИРИ:

Чўзма лағмон ҳамири бироз тузланган сувда қайнатиб олинади. Пишгач, совуқ сув билан ювиб олинади. Ҳамир бошқа идишга солиниб, четга олиб қўйилади.

Идишга 1-2 та туҳумни чақиб солиб, бир чимдим туз сепиб, яҳшилаб уриб олинади.

Товада 1-2 чой қошиқ мой қиздирилади ва аралашган туҳум ингичка қават қилиб қуйилади. У икки томонидан қизартириб қовурилиб олинади ва пишгач, кичик бўлакчаларга бўлинади ёки сомонча қилиб тўғралади.

Пишган туҳумга чўзма лағмон солинади, иккаласи биргаликда қовурилади, аралаштирилади, сўнг улар олдиндан тайёрлаб олинган қайлага қўшилади. Таом тайёр!

Қовурма лағмон мазали чиқиши учун чўзма лағмондан фойдаланган маъқул. Oддий кесилган ҳамир ёки макаронлар бундай таъмни бера олишмайди. Таом ликопчага сузилади, дастурҳонга тортишдан олдин у юпқа қилиб тўғралган пиёз ва кўкатлар аралашмаси билан безатилади.

Пазандалик, Таомлар
Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти — керакли масалликлар, пишириш сирлари