Медовик торт тайёрлаш: рецепти, усуллари, сирлари, уй шароитида кандай пишириш керак

Медовик торт тайёрлаш: рецепти, усуллари, сирлари, уй шароитида кандай пишириш керак

Медовик торт тайёрлаш: рецепти, усуллари, сирлари, уй шароитида кандай пишириш керак
Медовик торт тайёрлаш: рецепти, усуллари, сирлари, уй шароитида кандай пишириш керак

Медовик рецепти (медовий торт, рус. медовый торт – асалли торт) таҳминан 200 йил олдин, император Александр И нинг ошпази унинг ҳотини учун ажойиб ширинликлар тайёрлаганида пайдо бўлган. Кулинарнинг номи тариҳда сақланиб қолмаган, аммо русча медовик торти қандолатчилик санъати классикасига айланди. Хозирги кунда мазали асалли тортнинг жуда кўп рецептлари мавжуд, лекин даставвал мащур торт сметанадан тайёрланган кремли асалли коржлардан иборат эди. Хозирда медовик торти қандай тайёрланади?

МЭДOВИК ҲАМИРИ УЧУН OДДИЙ РЭТСЭПТ
Хар бир уй бекасининг уй шароитида медовик тайёрлаш учун ўз рецепти бор, чунки ўз қўллари билан пиширилган торт, бўёқлар, консервантлар ва ҳушбўйлантиргич моддалар билан тўла фабрикат пишириқдан кўра анча яҳшироқдир. Шундоқ хам мазали бўлган асалли тортнинг таъмини сунъий равишда яна кучайтиришнинг нима кераги бор?

Ҳамирни тайёрлаш учун сизга озгина суюқ асал (гул ёки жўканинг), туҳум, шакар, сариёғ (у маргарин билан алмаштирилмаслиги керак), ун ва қабартма (разрыхлитель) керак.

Даставвал, сув хаммомида асал, шакар ва сариёғ эритилади, кейин уриб кўпиртирилган туҳум, қабартма ва озгина ун қўшилиб, барцахси миксер ёрдамида яҳшилаб аралаштирилади. Ҳамирни сув хаммомида аралаштириш, коржларни айниқса юмшоқ ва майин қилади. Аралашмани оловдан олгандан сўнг, ҳамир уни ёйиш мумкин бўлган холатгача олиб келинади ва кейин 40 дақиқага совутгичга қўйилади.

МЕДOВИК ТOРТИ УЧУН КРЕМ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Асалли торт учун крем оддий тайёрланади – сметана шакар билан кўпиртирилади, баъзан эса қуюлтирилган сут қўшилади. Сметана янги, совутилган ва юқори ёғ фоизига эга бўлиши керак, шунда крем янада хаводор ва майин чиқади. Суюқ сметана асосида тайёрланган кремлар торт коржларига мукаммал шимилади, аммо улар орасида крем қавати бўлмайди. Агар сметана суюқ бўлса, уни бир неча марта таҳланган марляга қуйиб, ортиқча суюқлиги чиқиб кетиши учун 3 соатга осиб қўйинг. Сметана қуюқлашади ва мукаммал равишда кўпиради.

Агар шакар ўрнига шакар кукуни ишлатилса, кремнинг текстураси янада ёқимли бўлади, шакар доналари эса тишлар орасида ғичирламайди. Кремга кокос бўлакчалари, ёнғоқ, мураббо, повидло, майдаланган мевалар, бироз апелсин ёки лимон седраси, какао ёки шоколад қўшиш мумкин. Ушбу торт учун қайнатма крем хам жуда мос келади.

Айтганча, медовик ёғли крем билан хам тайёрланади: бунинг учун юмшоқ сариёғ (ёғ миқдори камида 82,2%) қайнатма қуюлтирилган сут билан масса хажми кўтарилгунича 10-15 дақиқа давомида кўпиртирилади. Агар коржлар орасига навбатма-навбат турли ҳил кремлар суртсангиз, медовий торт ўзига ҳос таъмга эга бўлади, чунки қуюлтирилган сут ширини сметананинг бироз нордонлиги билан сусайтирилади ва асалли торт ўта ширин бўлиб кетмайди.

МЕДOВИК УЧУН КOРЖЛАРНИ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАШ КЕРАК

d0bcd0b5d0b4d0bed0b2d0b8d0ba d182d0bed180d182 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d183d181d183d0bbd0bbd0b0 660ec026c8ac5
Совутгичда тиндирилган ҳамир корж сонига қараб бўлакларга бўлинади ва хар бир бўлак юпқа айлана қилиб ёйилади. Қолган ҳамир бу пайтда салфетка ёки плёнка билан ёпилган бўлиши керак, акс холда у қуриб қолади. Oдатда стандарт рецептда таҳминан 7-10 та корж чиқади, уларни бир ҳил кесиш учун тарелка ёки бошқа шаклдан фойдаланиш мумкин.

Коржлар бир неча жойларида санчқи билан тешилиб, печда 5-7 дақиқадан пишириб олинади. Пишганидан сўнг, тайёр корж четлари пичоқ билан кесилиб, корректсия қилинади, эътибор беринг, коржлар пишгачгина кесилганида силлиқ ва текис чиқади. Шундан сўнг, коржларга крем суртилади ва устидан қолган корж талқони, ёнғоқ ва шоколад сепилади. Тортга крем суртишда унинг ёнларини эсдан чиқарманг, улар хам яҳши намланиши ва юмшоқ бўлиши керак.

ҚАНДOЛАТЛАРДАН БИР НЕЧТА СИРЛАР
Ҳамир учун гречка ва акатсиядан олинган асалдан фойдаланманг: бундай асалнинг ноёб таъми ва хидига қарамасдан, коржлар бироз аччиқ чиқади. Ҳамир қуюқлиги бир ҳил чиқиши учун асал суюқ бўлиши керак, шунинг учун шакарланиб қолган асални сувли хаммомда эритиб олиш тавсия этилади.

Ҳамирни тайёрлашдан олдин, туҳумлар совутгичдан чиқариб қўйилиши керак – улар ҳона хароратида бўлиши зарур, ун хам енгил ва хаводор бўлиши учун эланган бўлиши талаб этилади. Ҳамир сув хаммомида аралаштирилганда, идишдаги сув кучли қайнамаслиги керак, балки озгина биқирлаб туриши керак, яъни олов паст бўлиши мақсадга мувофиқдир. Агар истеъмол содаси ўрнига қабартмадан фойдалансангиз, уни аралаштиришни оҳирида қўшинг. Баъзи уй бекалари содани ҳамирни тайёрлаш вақтида эмас, балки кўпиртириш вақтида туҳумларга қўшишни маслахат беришади, шунда улар хажми нисбатан тезроқ кўтарилади.

Яна бир қимматли маслахат: медовик коржларини теришни бошлаганингизда, олдин идишга бироз крем суртинг ва ундан кейин устидан биринчи коржни қўйинг, шунда торт янада юмшоқроқ чиқади.

УЙ ШАРOИТИДА КЛАССИК МЕДOВИК ПИШИРИШ: БOСҚИЧМА-БOСҚИЧ РЕЦЕПТ
Медовик рецептини босқичма-босқич тайёрланишини кўриб чиқамиз. Бизнинг кўрсатмаларимиз билан бу қандолатчилик санъатини тезда ўрганиб оласиз.

Масаллиқлар: туҳум – 3 дона, сариёғ – 50 г, шакар – 600 г (ҳамир ва крем учун 300 г дан), суюқ асал – 150 мл, сода – 1 чой қошиқ, ун – 500 г, сметана – 500 г.

Тайёрлаш усули:

1. Каттароқ идишни сув билан тўлдиринг ва оловга қўйинг (сув хаммоми учун).

2. Кичикроқ идишда туҳум билан шакарни бирлаштириб, кўпиргунига қадар яҳшилаб уринг.

3. Кўпиртирилган туҳумга сариёғ, асал ва сода қўшинг.

4. Идишни сув хаммомига қўйинг ва аралашманинг хажми икки марта ошгунича 15 дақиқа давомида аралаштириб туринг. Масса енгил ва хаводор бўлиши керак.

5. 1 ош қошиқ ун солинг ва ун яҳшилаб аралашиб кетгунига қадар яна 3 дақиқа эзиб аралаштиринг.

6. Идишни оловдан олинг ва қолган ун билан юмшоқ ва пластик ҳамир хосил бўлгунча яна аралаштиринг.

7. Ҳамирни 8 та бўлакка бўлиб, озиқ-овқат плёнкасига ўранг ва музлатгичда ярим соатча қолдиринг.

8. Хар бир бўлакни юпқа айлана бўлгунича ёйинг.

9. Коржни пишириш қоғози билан ёпилган ва мойланган товага қўйинг. 180 °C да 3-5 дақиқада пишириб олинг.

10. Коржлар четини кесиб ташланг ва уларни совутинг, чиққан қолдиқларини ушатинг.

11. Сметана ва шакарни миксер билан аралаштириб, крем хосил қилинг.

12. Коржлар орасига крем суртиб, тортни тера бошланг.

13. Медовик устидан корж қолдиқлари майдаланганларини сепиб чиқинг.

14. Тортни ҳона хароратида 1,5-2 соат ушлаб туринг, шунда у кремни шимиб олади, сўнг уни музлатгичда камида 8 соат давомида сақланг.

Классик медовикни шоколад ёки ёнғоқ бўлаклари билан безатиш ва кремга озгина майдаланган мева қўшиш мумкин. Тортни кўпроқ қилинг, чунки жуда тез еб қўйилади. Ёқимли иштаха!

ЯРИМ СOАТ ИЧИДА ТЕЗДА МЕДOВИК ТOРТИ ТАЙЁРЛАШ
Агар вақт танқис бўлса, классик медовий торт тайёрлаш усулидан фарқли бўлган ушбу рецептдан фойдаланишингиз мумкин. Сиз 7-10 та корж эмас, балки битта бисквит пиширасиз, у эса кейинчалик бир нечта коржларга кесилади.

Бир стакан шакар билан 4 та туҳум оқини уриб кўпиртириб, кейин навбатма-навбат 4 та сариғини, 3 ош қошиқ асал, 1 чой қошиқ сирка билан сўндирилган сода ва 1,5 стакан ун қўшинг. Ҳамир қуюқ қаймоқдек бўлиши керак. Уни ёғланган товага солинг ва 170-180 °C хароратда ярим соат давомида пиширинг.

Тайёр бисквит баланд (таҳминан 10 см), йенгил ва хаводор бўлади. Уни 5 та коржга кесинг ва 400 мл қуюқ сметана ва 0.5 стакан кукун шакаридан тайёрланган крем суртиб, тера бошланг. Кремга бироз майиз ва ёнғоқ қўшинг, улар билан тортни ўзини хам безатинг, коржлар кремни шимиб олишига вақт беринг ва дастурҳонга тортинг.

Пазандалик, Ширинликлар
Медовик торт тайёрлаш: рецепти, сирлари, уй шароитида кандай пишириш керак, усуллари