Солиха ва айёр аёл
.. ☘️Солиха ва айёр аёл!🌸
Бир йигит хотинимга жин кириб олган деган гумон билан домланинг олдига борибди. Домла йигитнинг хотинини ўқий бошлабди. Кўп ўтмай аёлнинг ичидаги жин тилга кириб гапира бошлабди:
— Бўлди бас қилинг, чиқаман фақат бир шартим бор.
— Йўқ ҳеч қандай шарт-парт кетмайди, тез чиқ!
— Аввал сиз бир эшитиб кўринг.
— Ҳа майли, кўндирдинг. Нима шартинг бор?
— Чиқишга чиқаман лекин, эрининг ичига кирволаман. Эрни тамом титроқ тутиб қолибди. Домла:
— Йўқ бунақа шарт қўйиш ярамайди, яхшиликча чиқ!
— Биласизми нима учун унинг ичига кирмоқчиман?
— Нимага?
— Чунки у намоз ўқимайди. Домла эрдан: «Шунақами?»- деб сўраса, эр жиннинг иддаосини инкор қилибди. Шайх жинга дебди:
— Хўш гап бундоқ: Ҳозир сен чиқасан, кейин буларнинг уйи атрофида яшаб турасан. Мободо, чиндан ҳам бу киши намоз ўқимайдиган бўлса, бемалол ичига кириб олаверасан. Жин рози бўлибди. Бир муддат ўтгандан сўнг аёл домлага миннатдорчилик билдириб қўнғироқ қилибди. Ўша воқеадан бери эри намозни канда қилмаётганмиш, ҳатто сўфи азон айтмасидан масжидда бўлаётган экан.
Аслида, аёлга ҳеч қандай жин кирмаган балки, эрини инсофга чақириш учун домла билан келишиб мана шундай томоша кўрсатган экан…
Хикоялар
Солиха ва айёр аёл