ВЬЕТНАМ.

ВЬЕТНАМ.

ВЬЕТНАМ.
ВЬЕТНАМ.

Вьетнамдаги урушдан кейин уйига қайтадиган бир аскар Сан Францискодан
қўнғироқ қилди:
— Она, дада, уйга қайтаяпман, аммо сиздан бир нарсани илтимос
қилмоқчиман. Ёнимда бир дўстимни ҳам олиб бормоқчиман.
— Майли ўғлим, келақолсин.

— Аммо бир нарсани билишингиз керак. Дўстим урушда оғир яраланди. Бир
нимани босиб олиб, бир қўли билаи онгини йўқотди. Борадиган жойи йўқ ва у биз билан яшаса дейман.
— Бу гапинг ноўрин, ўғлим. Балки дўстинга бошқа жой топишга ѐрдам
берармиз…
— Иўқ. У биз билан яшаши керак.
— Уғлим, — деди дадаси. — Биздан нима таклиф этаѐтганингни билмаясан.
Ногирон дўстинг бизга юк бўлади. Биз бунақа даҳмазалар ҳаѐтимизга тўсиқ
бўлишига йўл қўя олмаймиз. Сен дўстингни унутиб, уйга қайтгин.
Ўғли тслефонни қўйиб қўйди. Ота-онаси ундан узоқ вақт хабар ололмади.
Аммо бир неча кундан кейин Сан Франциско полициясидаи телефон бўлди.
Уларнинг ўғли баланд бинодан тушиб кетганди. Полиция фикрига кўра, у ўз
жонига қасд қилган экан. Юрак-бағри эзилган ота-она дарҳол Сап Францискога етиб келишди. Жасадни аниқлаш учун уларни текширувга олиб боришди. Улар жасадни кўргач, даҳшатга тушдилар. Чунки ўғилларининг бир қўли ва бир оѐғи йўқ эди

Хикоялар
ВЬЕТНАМ.