ГАВҲАРЛАРИМ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Авжи саратон. Кўп қаватли уйларнинг қош қорайганда деразалари қу±ш чиқиши билан ёпилиб, қалин пардалари бекитилади. Чунки қу±ш бош кўтарганда±қ кун қизиб, иссиқ ҳаво лопиллаб ичкарига уради. Эрта тонгда±қ бу эҳтиёт чоралари кўрилмаса, кун бўйи иссиқ тандирнинг ичида ўтиргандай азобга қолиш ҳеч гапмас.
Мансур апил-тапил ювиниб, энди бир ёшни қорала±тган ўғилчаси Муроднинг бешиги бошига келди. Гўдак мириқиб ухлар, ора-сира уйқусида жилмайиб қўярди.
— Тушида бировлар кулдиради, шекилли, — шивирлади у хотини Манзурага. — Қара, кулиб қўйяпти! Ишқилиб…
Мансурнинг кайфияти ўзгариб, бироз ўйга толди. Кейин ухлаётганига қарамай гўдакнинг қўл-о±ғини бўшатиб, шартта кўтариб олди-да, бағрига босди.
— Вой, бу нима қилганингиз? — безовталаниб пичирлади Манзура. — Уйғотиб юборасиз-ку!..
Хотинининг гаплари Мансурнинг қулоғига кирмас, худди боласидан ажралиб қоладигандай гўдакни қўлидан қўйгиси келмасди.
— Йў-ўқ! — деди у овозини хийла кўтариб. — Мен сени ҳеч қачон ташлаб кетолмайман… Шундай ширин болани-я?.. Сен учун жонимни берсам бераманки, ташлаб кетмайман!..
— Қаёқдаги гапларни гапирасиз-а? — деди Манзура қошлари чимирилиб. — Жа соғинсангиз ишга опкета қолинг!..
Мансур хотинига ўйчан қараб қўйди-да, афсуслангандай бошини чайқаганча гўдакни жойига ётқизди.
— Кечир, ғалати тушлар кўрибман. Шунга… Кўнглим бузилиб кетди.
* * *
Журналистнинг нони қаттиқ. Эрталабдан қоғозга кўмилганича шомга бориб бошини кўтаради. Вақтнинг селдай гулдираб ўтиб кетганини пайқамайди ҳам.
Бугун Мансурнинг ишга қўли бормади. Сабабини ўзи ҳам тушунмайди. Эрталаб хотинига ғалати туш кўрибман, дегани шунчаки оғзига келиб қолган гап эди. Аслида…
Бир ҳафта бурун ишга келган янги ходима Ҳосила унинг тинчини ўғирлаб қўйди. Озғингина, оқ-сариқдан келган, сочларини ёйиб юрадиган бу ходима бошқаларга ўхшаб юз-кўзларига бўёқ чапламаса-да, гўзаллиги бир қарашда ҳар қандай йигитнинг юрагига чўғ солади.
«Қизиқ, — кўнглида кеча±тган туйғуларни тушунолмай ўйларди Мансур, — уйланган бўлсам, фарзандим бор. Нега энди уни кўрдим-у, тинчимни йўқотдим? Худди фарзандимни, эс-ҳушли, уйим-жойим дейдиган хотинимдан ажралиб қола±тгандай безовтаман? Йў-ўқ, ўзимни қўлга олишим керак. Ахир, ±шим ўттиздан ошган бўлса. Ким қўйибди мендай бола-чақали одамга қизларга кўз сузишни! Бундай ха±лларни бошдан қувиш керак…”
Шу пайт эшик «ғийқ” этиб очилди-ю, остонада қўлида чойнак кўтарган Ҳосила пайдо бўлди… Беихти±р ўрнидан туриб кетган Мансурнинг ҳозиргина ха±лида чарх ура±тган ўйлари ҳавога учди. У шахдам қадам ташлаб қизга пешвоз чиқди.
— Келинг, Ҳосилахон, қайси шамоллар учирди бизнинг хоналарга?..
— Чой сўраганмидингиз? Кўк чой…
— Ҳ-ҳа, ҳа… Раҳмат… Тўғриси, кутмагандим… Қани, мана буёққа қўя қолинг!.. Келинг… Ўтиринг…
Ҳосила чойнакни стол устига қўйиб, ўриндиққа омонатгина ўтирди…
Бу орада Мансур унинг этаги узун юбкасига, шаршарадек ёйилиб тушган тим қора сочларига ўғринча қараб улгурганди…
— Ўрганиб қолдингизми бизнинг ишхонага? — сўради у ўртадаги ноқулайликни йўқотишга уриниб. — Ўқдими сизга?
— Ҳа, — кулди Ҳосила. — чидаса бўлади.
— Шунақа денг? Котибаликнинг ҳам ўзига яраша ташвиши бор, бироқ ҳали кўникиб кетасиз.
— Сиз… Мухбир бўлиб ишлайсизми бу ерда?
— Шунақа десаям бўлади. Ишимиз ёзиш-чизиш… Бошқа нимаям қилардик? Кечирасиз… Бир нарса сўрасам майлими?..
— Майли.
— Турмушга чиққанмисиз?..
Ҳосиланинг боши эгилганини кўриб, Мансур ножоиз савол бериб қўйганидан хижолат тортди. Аммо… Билгиси кела±тганди, ҳаяжонини яширолмади.
У қизнинг юзларига ўғринча боқди. Ҳосила жавоб беришга шайлана±тгандек лабларини қимтиб қўйди. Кейин шикаста товушда:
— Чиққандим, — деди. — Ажрашиб кетганмиз…
— Сиз-а?..
— Ҳа, мен. Нима менинг бошқалардан ортиқ жойим борми? — ўзини мажбурлагандай дардли жилмайди у. — Пешонамга ёзилгани шу экан…
— Ўша йигитнинг ўрнида бўлганимда… Сиз билан ҳеч ҳам ажрашмаган бўлардим…
Бу гап оғзидан қандай чиқиб кетди, Мансурнинг ўзи ҳам пайқамай қолди.
Ҳосила ялт этиб унинг кўзларига боқди.
— Уйланганмисиз ўзингиз?
— М-менми?.. Ҳ-ҳа… Бир ўғлим бор.
— Демак, бахтли одам экансиз…
Мансур гап тополмай қолди. Ўзини ўнглаб, оғзини жуфтлагунча қиз хонани тарк этганди.
* *
— Бугун сизни кузатиб қўйсам майлими? — деди эртаси куни икки ўт орасида қолган Мансур қизга ниятини ошкора қилишни кўнглига тугиб. — Ишонинг, кейинги кунларда ўзимга нима бўла±тганини билолмай қолдим. Туну кун фақат сиз. Кўзимга бошқа ҳеч ким кўринмай қўйди…
— Қўйинг, Мансур ака, — деди Ҳосила чуқур хўрсиниб, — оилангиз, фарзандингиз бор. Яхшимас…
— М-мен… Мени тўғри тушунинг… Сизга ёмонлик қилмоқчи эмасман. Фақат… Кузатиб қўйсам бўлди, икки оғиз гаплашсам… Бошқа ҳеч нарса керакмас…
— Йўқ, мен истамайман!
— Нега?
— Бошим очиқлигини билиб шундай деяпсизми?.. Умуман, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр. Ўлғизлигингни сезишдими, айлантирмоқчи бўлишади. Аслида мақсади… бир марта бўлсаям шу аёлга етиш.
— Шунақа денг. Наҳотки, мениям ўша эркаклар қаторига қўшсангиз?
— Билмадим… Билмадим… Қўйинг, бу ҳақда гаплашмайлик!..
— Майли. Аммо билиб қўйинг, кузатиб қўйишимни истамасангиз ҳам барибир орқангиздан думга ўхша-аб судралиб кетавераман…
Ҳосила кулиб юборди. Унинг жарангдор, беғубор кулгиси Мансурнинг юрагини ўртаб юборди.
* * *
Одам боласининг табиати ғалати: бир-бирига яқинлашгани сайин орадаги айрилиқ жари кенгайиб бораверади —аста-секин бир-биридан беза боради. Шунда олдин билинмаган нуқсонлари сув юзидаги пўкакка ўхшаб кўриниб қолади, ҳамроҳининг ғашига тега бошлайди.
Мансур Ҳосилани кузатиб қўя бошлаганига ҳам икки ҳафтача бўлди. Суҳбатлашиб кетаркан, унинг ҳуснига ўғринча тикилиб тўймайди. Назарида Ҳосила тобора очилиб фариштага айланиб бора±тгандай туйилади. Ниҳоят эҳтироси жунбушга келган Мансур ўзини тутолмади:
— Мен сизни севиб қолдим, Ҳосила! — деди у жониқиб ва Ҳосиланинг билагидан тутиб ўзига тортди. — Ортиқ чидолмайман. Келинг, мени кўп қийнаманг!.. Ўлиб кетмай сизга зор бўлиб!..
Ҳосила бир зарб билан қўлини тортиб олди, кўзларига ёш қуйилиб келди:
— Сиз… Сиз мени ким деб ўйловдингиз?.. Ҳали мақсадингиз шумиди?
Мансур каловланиб қолди. У савқитабиий билан қўлига ихти±р бериб қўйганини пайқаб:
— Кечиринг, мен билмай қолдим! — деди афсусланиб. — Ўлай агар, билмай қолдим!.. Кечиринг!..
Ҳосила сумкачасидан рўмолчасини олди-да, кўз ёшларини артди.
— Бошида айтгандим-ку, эркакларнинг ҳаммаси бир гўр деб!..
— Йўқ, асло ундаймас!.. Мен бошқа одамман. Фақат хафа бўлманг!.. Иккинчи қайтарилмайди…
Ҳосила хўрсинди.
— Тўғрисини айтсам, Мансур ака, ўзим ҳам ҳайронман. Негадир сиз тўғрингизда ўйлагим, кимларгадир гапиргим келаверади… Аёлнинг қалбини тушунмайсиз-да!.. Кечалари кўрпага бурканиб олиб, узоқ-узоқ йиғлайман. Нега йиғлаётганимни ўзим билмайман. Фақат… йиғлайман… Мансур ака, илтимос, дилимга озор берманг! Мен севгим пок бўлишини истайман… Тўғри, турмуш кўрган аёлга осонмас. Лекин… Сиз менга яқинлашсангиз, баттар қийналаман… Агар қийналишимни истамасангиз, мени чиндан яхши кўрсангиз, менга қўл теккизманг!..
— Хўп бўлади, Ҳосила. — деди Мансур лабларини асабий тишлаб. — Бу гапингиздан кейин сизга меҳрим яна ошди.
— Яна бир илтимосим бор.
— Хўш…
— Мен туфайли оилангиздан совиманг!.. Уларга ёмон гапирманг!.. Шуни сиздан қаттиқ илтимос қиламан!
— Илтимосингиз қабул қилинди деб ҳисоблайверинг!.. — Ҳосиланинг ақлига, одобига ичида тан берган Мансур кулиб ерга қаради. — Сизнинг гапларингизни ҳеч қачон ерда қолдирмайман!..
* * *
Мансур билан Ҳосиланинг муносабати тез орада ҳамкасблари орасига ёйилди. Айниқса, улар дуч келиб қолишганида а±ллар ўғринча кўз қисишиб жилмайишарди.
«Оиланг бўлсаям буларга барибир. Севгингни борича қабул қилаверишади… Ўзи севгими бу?.. Тушунолмайман. Хотиним билиб қолса-чи? Ўғлим… Алҳазар, мен бу йўлдан қайтишим керак. Муродимдан ажралиб… Ҳечам! Бунга чидолмайман. Адойи тамом бўламан мен…”
Шундай хаёллар билан ич-этини еб ўтирган бир маҳалда хонага Ҳосила кириб келди-ю, Мансурнинг ўйлари тумандай тарқаб кетди. Ҳа, Ҳосила кейинги пайтларда янаям очилибди, ҳуснига ҳусн қўшилибди. Лабидан табассум аримайди.
Сочи-чи?.. Бўяб, юлдузчалар ёпиштириб олибди. Наҳотки, буларнинг бариси Мансур учун…
— Ассалому алайкум! — Мансурга яқин келиб секингина салом берди Ҳосила. — Яхши келдингизми?
— Раҳмат.
— Бир дақиқага ташқарига чиқа оласизми?
— Бўлмаса-чи? — Мансур ҳовлиқиб қўлларини олдинга чўзди. — Сиз таклиф қиласиз-у чиқмайманми?
Ҳосила хоналарга бир-бир кўз ташлаб олиб, секин ортига ўгирилди:
— Сиз мени яқин орада жинни қип қўясиз.
Бу кутилмаган гап Мансурни ҳушёр торттирди.
— Нега?
— Ҳа, ўзингизга ўргатиб олиб, энди билмасликка олаяпсизми? Тўғри-да, сизга осон. Оилангиз бор, ўғлингиз бағрингизда. Кечаси бориб ўша хотинчангизнинг қучоғига кирасиз. Мен бўлсам…
— Ҳосила, сизни таниёлмай қолдим. — деди Мансур асабийлашиб. — Кечаги гапларингиз қаёқда қолди-ю…
— Нима бўпти? Мен сиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлиб юрувдим. Ортиқ чидай олмайман. Ў у ёқли-ё бу ёқли қилинг!.. Бировнинг ҳиссиёти билан ўйнашишга ўйнашдингизми, охиригача ҳал қилинг!
— Нимани ҳал қилай?
— Вой, — Ҳосиланинг қалин қора киприклари пирпираб, лаблари титрай бошлади. — Билмайсизми? Мен билан нима мақсадда гаплашиб юрибсиз? Шунчаки кўнгилхушлик учунми? Йў-ўқ, яхши йигит, бунақаси кетмайди. Ў мени дейсиз, ё ўша хотинчангизни!..
— Ахир… Бу мумкин эмас!.. Қ-қандай қилиб?..
— Ў, жа устамон экансиз-ку!.. Бир бегуноҳ аёлнинг ичига кирволиб, хоҳлаганча устидан кулиб, энди силлиққина чиқиб кетмоқчимисиз? Бу ҳунарингиз ўтмайди. Агар ҳал қилмасангиз, хотинингизга бораман-да: «Эрингни тийвол, мени тинч қўйсин! Кўз очиргани қўймаяпти”, деб айтаман.
— Хўш, кейин-чи? — Мансурнинг миясида оғриқ турди. Юраги тез уриб, азойи бадани қизиб кетди. — Кейин нима бўлади?
— Менинг нима ишим бор? Кейин… Унданам айрилиб, сўппайиб бир ўзингиз қолаверасиз…
— Йўқ, Ҳосила, — Мансур азбаройи қўрқиб кетганидан вазиятни юмшатишга уринди, — бу яхшимас… Мен… Сизга қўлимниям теккизган эмасман…
— Қўлингизни теккизмай туриб ҳисларим билан ўйнашдингиз… Мени азоб чангалига солиб қўйи-иб, ўзингиз бир четда томоша қилаяпсиз. Аҳмоғингиз йўқ… Эртагача кутаман. Агар ҳал қилмасангиз, ўзингиздан кўринг!..
— Хўп, нимани ҳал қилай? Нима қилсам, кўнглингиз тўлади?
— Вой, билмайсизми?.. Ўйланг! Бегуноҳ бир аёлнинг қалбини эгаллаб олиб, тағин нима қилай деб сўрайсиз! Агар, шу бугун бир ёқли қилманг-чи!..
— Хотинимни қўйиб, сизга уйлансам, кўнглингиз тўладими?
— Билмайман. Ўзингиз ҳал қилинг!..
Ҳосила зарда билан ортига ўгирилди-да, ичкарига кириб кетди. Мансур эса турган жойида шамдай қотди. У қаерга боришни, нима қилишни билмасди.
«Афсус, шайтоннинг йўлига кириб қўйдим! — ўйларди у мушт бўлиб тугилган қўлларини тиззасига уриб. — Чиройига учибман!.. Нимага?.. Гулдай оилам нима бўлади энди? Муроджоним отасиз ўсадими? Қандоқ чидайман бу кўргиликка?.. Аёлнинг макри — илоннинг заҳри. Мени Мажнунга айлантиргунча мулойим супурги эди. Ана, бугун асл башараси кўринди-қўйди… Қўлингдан келганини қил!.. Хотинимга айтармиш. Айт! Менам тушунтираман. Манзура тушунадиган аёл. Керак бўлса, кечирим сўрайман… Қаёққа борарди бу шарманда?!. Сакраб-сакраб жойига тушади… Аммо… Ишхонада-чи? Бунақалар биринчи навбатда ишхонадагиларга дардини айтади. Ишқилиб, охири бахайр бўлсин!..”
Мансур таҳририятга қайтиб кираркан ходима аёллар шивирлаб, ортидан кула±тгандай туйилди. Бу ҳам етмагандек, бош муҳаррир ёнидан ўтиб кетаётиб ғалати қараб қўйди.
«Тамом, тарқатибди! — кўнглидан ўтказди Мансур юрагига ғулғула тушиб. — Энди шарманда бўлдим. Бу нарса ҳаш-паш дегунча уйимга ҳам етиб боради… Уф-ф, нималар қилиб қўйдим? Оилам, фарзандим бўла туриб боши очиқ ёлғиз аёлга илакишдим. Энди ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўғ-у, балога қолиб ўтирибман…”
У хонага кирди-да, эшикни ичкаридан тамбалаб, ўзини диванга ташлади. Шу кўйи қанча ўтирганини билмайди, бир маҳал эшикнинг оҳиста тақиллашидан ҳушига келди. Ўрнидан туриб, деразадан ташқарига қаради. Аллақачон кетадиган пайт бўлибди. Эҳтиёткорлик билан оёқ учида юриб бориб, ташқарига қулоқ тутди. Қизиқ, ким экан тақиллатган?.. Ие, бошлиқ бўлса-я?..
У шоша-пиша эшикни очди… Рўпарасида Ҳосила кулиб турарди…
«Нима? Қилғиликни қилиб, яна менинг устимдан кулаяптими бу?.. Маза қилаётгандир-да!.. Ие, маза қилмайдими? Бир эркакнинг уйини бузиб мақсадига етмоқчи. Албатта, маза қилади…”
Мансур хаёлидан яшин тезлигида ўтган бу фикрлардан, рўпарасида тиржайиб турган Ҳосилани кўрганидан ғазаби тошиб миясида оғриқ турди.
— Келинг, — деди синиқ овозда, — ичкарига киринг!..
Ҳосила юзида табассум билан остонадан енгил ҳатлаб хонага кирди.
— Кетмадингизми? — сўради Ҳосила унга маноли тикилиб.
— Йўқ, шошиб қаергаям борардим?
— Ўйлаб кўрдингизми?
— Нимани?
Ҳосила туйқусдан кулиб юборди.
— Нега куласиз? Мазах қилаяпсизми? — тўнғиллади Мансур.
Ҳосила кулишдан тўхтаб жиддий тортди:
— Йўқ, сизни мазах қилиб бўладими, Мансур ака. Кечиринг мени!.. Боя сизни беҳуда хафа қилиб қўйдим. Рости-чи… Сизни синамоқчи эдим.
Мансур ялт этиб Ҳосилага қаради.
— Хўш, синовдан қандай ўтдим?
—Зўр ўтдингиз. Чиндан оиласига садоқатли эркак экансиз. Раҳмат сизга!.. Доим шундай бўлинг, бўптими?.. Мен ҳеч қачон турмуш қурмайман деб ўзимга сўз берганман. Келиб-келиб сиздай хокисор одамнинг уйини бузармидим? Ўзингиз мундоқ танангизга ўйлаб кўрмадингизми?.. Йўқ, бошқаларни билмадим-у, мен ундай йўл билан бахтли бўлолмайман. Тўғри, сиз менга ±қасиз, сизни яхши кўраман. Шунинг учун ҳам ҳаётингизга аралашмайман. Чин юракдан яхши кўрган одам севган кишисига ±монликни раво кўролмайди.
Бу гаплардан Мансур беихти±р ҳушёр торта бошлади.
— Шу гапларни ўзингиз гапираяпсизми? — унинг лабларида табассум пайдо бўлди. — Ишонгим келмаяпти.
— Ишонмасангиз ўзингизга ҳавола. Мен барибир ишдан кетаяпман. Эслаб юрарсиз…
— Тўхтанг, нега ишдан кетасиз? Ўзи… Яқиндагина жойлашдингиз-ку!..
— Мен синовдан ўтолмадим, — кулиб жавоб қилди Ҳосила. — Сиздай кучли эмас эканман…
— Кимнинг синовидан ўтолмадингиз?
— Кимнинг бўларди, бошлиқларнинг-да… Майли, Мансур ака, хайр, бахтли бўлинг!.. Ҳеч қачон ўғилчангизни ташлаб кетманг-а?..
Шу лаҳзада Мансурнинг елкасидан тоғ ағдарилгандай бўлди.
— Ҳа, сизга бир гапни айтмоқчийдим, — деди Ҳосила ортига қайрилиб. — Мактабда адаби±т ўқитувчимиз: «Ҳар бир инсоннинг топинадиган гавҳари бўлади, бу биров учун фарзанди, бошқа биров учун оиласи ± касб-кори, балки ота-онаси бўлиши мумкин… агар одам ана шу гавҳарини асраб-авайласа, йўқотиб қўймаса ҳа±тда хўрлик кўрмайди”, дерди. Гавҳарингизни асранг, шунда мен ҳам сиздан хавотир олмайман.
* * *
Мансур ишхонадан чиқиб, уйига қайтаркан Ҳосиланинг кўрсатган «ҳунар”ини эслаб мийиғида кулди: «Қанчалар айёр-а булар!.. Э, йўқ, буни айёрликкаям йўйиб бўлмайди. Ҳосила барибир оқила экан. У менинг кўзимни очиб қўйди. Очгандаям…”
Уйига кириб, ланглаб, хотини, ўғли қайси хонадалигини билгиси келди. Манзура ўғилчасини бағрига олиб телевизор кўраётган экан…
Мансур ўғлига талпинди, уни бир қўлига олди, бир қўли билан хотинини қучди…
— Оҳ, гавҳарларим!..
Хикоялар
ГАВҲАРЛАРИМ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)