БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)

БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)

БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)
БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)

Биласизми, жамоат жойларда одамлар бир-бирларига қўпол, уятсиз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса… Бунга чидаб бўлмайди.
Шуни ҳисобга олиб бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. Лекин буям иш бермабди. Кечқурунлари барча эркаклар молаётгани эшитиб буқалар қўрқадиган бўлиб қолишибди. Демак, алмаштириш керак. Бир ёзувчи аёл бунинг ўрнига гуллар номи билан сўкишишни таклиф қилибди. Буям иш бермабди. Чунки, эркаклар ҳар куни уйга гул кўтариб келишларига қарамай, биронтаям гул номини билишмас экан…

Ана шунда мен шаҳарлар номи билан уришишни таклиф қилдим. Зўр-да! Ҳар куни газеталарда, телевидение орқали шаҳарлар номи айтилса… Нимаси ёмон.

Мана, тасаввур қилинг, эр-хотин шаҳар номини айтиб уришяпти:

— Вей, ярим кечасигача қаерда дайдиб юрибсан-а, Тюмен?

— Сени нима ишинг бор, Шепетовка?

— Қани, маошни чўз, Осло!

— Маош?.. Тулани истамасмидинг мабодо?

— Ҳа-а, ҳали сўкинишни биласанми Кривой Рог?

— Ҳай-ҳай, секин, Анапа, бошингда бир грамм ҳам Чикаго йўқлиги шу ердан малум.

— Шунақами? Ҳали Анапа учун жавоб берасан, ярамас Конотоп!

— Овозингни ўчир, Душанбе!

— Тўхтаб тур, ҳозир Бомбейингни чиқариб қўяман!..

Хикоялар
БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОҒА?.. (ҳажвия)