ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)
ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

«1»

Ҳаёт ўзи шунақа…
У шундай деганди…биринчи ва оҳириги суҳбатимизда.
Кечагидай эсимда. Бу воқеага кўп бўлганига қарамасдан у билан бўлган учрашувимизни ёдимда сақлаб қолганман. 
Исмини сир тутди… 
Интернет тармоғи орқали шаҳсий саҳифамга келган ҳабарда уни эшитишимни, маслаҳатим кераклигини такидлаётган бу номалум қизнинг муаммоси жиддий эканлигини сезиш қийин бўлмади… 

Эрта баҳор… 
Новдалар куртак ёзиш учун зўр бериб жисмига ранг беришга урунаётган палла бўлишига қарамай, кунора эсаётган совуқ шамол қишнинг ҳукмронлик даври якунланмаганини эслатиб қўяётгандай гўё. 
У билан келишганимиздай кафеда кўришдик… 
— Балки исмингизни айтарсиз?! 
— Буни аҳамияти бормикин… — юзини олиб қочади. 
Қаршимда ўтирган бу қизни нима бунчалар қийнаб қўйди экан. Биринчи қараганда 18 ни қаршилаган бўлса ҳам ажаб эмас дея таҳмин қилиш мумкин. 

Кўзларидан сизиб чиқаётган ёш томчиларини яширишга уринади. 

— Нега бунақа? Айтинг…мени айбим нима? – уни фикрини бўлмасликка урундим. Энг қийини шунчаки тинглашдай эди асли – Мен, менинг исмим Ҳаётҳон… 
Эҳтимол бу қадар юзсизларча сизни учрашувга таклиф қилганимдан ёмон хаёлга ҳам боргандирсиз.  
Лекин кимгадир ёрилишим керакку… 
Аҳир, мен ҳам одамманку… 
Илтимос, мен ҳақимда ёзинг. Одамлар ўқисин. Билсин. 
Биласизми, балки гапларим ақлсиз қизларникига ўҳшар, лекин мен севиб қолгандим. Чин юракдан, йўқ…ҳали ҳам севаман уни, фақат… 
— Нима фақат? 
— Фақат, битта лекини бор… Докторлар…Улар менга узоғи билан уч ой умринг қолди дейишди… 

«Нима???” 
Ҳаёлимда ўтган биринчи фикр шу ажабланиш саволи эди. Ҳудди кинолардагига ўҳшайди, Йўқ фақат бу сафар кино эмас. Ҳаммаси ҳаётий. 
Қаршимда дам кулиб, дам йиғлаб гапираётган қизни ўз ўлимини кутиб яшаётган инсон тимсолида тасаввур қилишнида иложиси йўқ…аҳир у ёш…кўзидаги умид учқунлари ҳудди шу суҳбатдан кейин барча дардларига шифо келадигандай порларди… 
Нигоҳимдан ҳижолат бўлиб кўзини ерга қадайди… 
 
— Ростда – у давом этди сўзида. – нега бунақа дея кўп ўйлайман. Мени яшашга ҳаққим йўқми? Нега энди айнан мен? Сиз шу саволимга жавоб бера олсизми? Нега мен? 
Нима қилишга ҳам ҳайронман. Уни севаман, лекин истамайман, яқинда ўлишим мумкинлигини била туриб уни ҳам ҳаётини барбод қилишни истамайман…. 
Йўқ, балки бу қиз ўлимдан қўрқиб гапираяпти бу сўзларни деб ўйларсиз, аслида эса бундай эмас. Қисматимга кўндим. Дилимни тирнаётгани эса унга буни қандай айтишни билмаётганим…. 
Бунга журатим етмаяпти, илтимос сиз айтинг унга буни…ортиғини сўрамайман… 

Қўлимга телефон рақами ёзилган қоғозни тутказди. 
«Лекин, мен…” деган саволим оғзимда қолди… 
— Илтимос, шу илтимосимни бажаринг. Қолгани бир гап бўлар… Наилож, ҳаёт ўзи шунақа…….. 
 
У кетди… 
Ўзим билан ўзимни ёлғиз қолдириб кетди. Ҳудди тушга ўҳшайди. Лекин қандай қилиб. 
Телефонимдан унга ҳабар юбордим. 
«Сабр қилинг, ҳаммаси яҳши бўлади…мен сизни дуо қиламан”…………. 

******************

«2»

Билмадим. 
Юраксизликми бу, ёки бошқами, лекин у рақамга қўнғироқ қила олмадим. Аҳир яқин кишисининг ўлими ҳақида ҳабар беришни ўзи бўладими? 
У қизни қайтиб топа олмадим… 
Тармоқдаги саҳифасини ҳам ўчириб юборибди. Телефони эса доимгидай ҳизмат доирасидан ташқарида… 
Ич этимни ейман… 
Шу тарзда мана тўрт ойни сарсон қилдим… 
Ва ниҳоят бир дўстимни тавсияси ўлароқ, телефон рақами орқали манзилини топишга мувофиқ бўлдим. 
Унча узоқ эмас экан… 

Вақтни чўзмасдан ўша ерга боришим керак… 
Бордим ҳам… 
Таажжубланишимга сабаб бўлган ҳолат, менга берилган манзил дарвозаси олдидаги машиналар…
одамлар гавжум… 
Оёғим холсизланиб кетаётганини хис қилдим.  
Улгурмадиммикан?  
Юрагим уруши ўзимга эшитиладия…  

Четда турган бир йигитдан нима бўлаётганини сўрайман?  
— Нима бўларди, тўйда ака…шу уйда яшайдиган қизни тўйи…бояқиш ўлим тўшагидан оёққа турди. Ҳудо деган экан, докторлар ҳам умид йўқ дейишларига қарамай шифо топди… 

Қулоқларимга ишонмас эдим. Наҳотки? 
Ана!  
Оқ кўйлакларда келинчак чиқмоқда… 
Кўзлари билан атрофга қарайди, кимни излади, билмадим…лекин бир нуқтада нигоҳларимиз тўқнашди… 
Уни кўзларида чақнаган бахт ва қувончни пайқадим… 
У бахтли эди…у хурсанд эди. 
 
Машинага ўтиришган чоғида ёнидаги дугонасининг телефонини олиб бир нарса ёзаётгандай туюлди.  
Телефонга келган смс ҳаёлим бўлди… 
Очиб кўраман… 

«Салом,  Баҳром ака.
Келишингизни билгандим. Раҳмат сизга! Ўша кунги суҳбатдан кейин анча хотиржам бўлдим. Энди мен бахтлиман….
Ажабланаётгандирсиз? Ҳайрон бўлманг, мен нихоят тузалдим…” 
 
Гувоҳи бўлаётган ҳолатимдан жуда ҳурсанд эдим. Эҳтимолки қилган дуолари ижобат бўлган бўлса ажаб эмас. Елкамдан катта юк ағдарилгандай бўлди.  
Телефонимга яна бир ҳабар келди: 
 
«Ахир, ҳаёт ўзи шунақаку….” 

Хикоялар
тукмидан), ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари