Ёнғоқ ва бошқа мағизларнинг фойдали ҳусусиятлари
Карантин вақтида уйда ҳамма турли ҳил юмушлар билан банд. Кимдир қизиқарли филмлар томошасига иштиёқманд бўлса яна кимдлардир интернет орқали кўплаб фойдали маълумотлар билан танишиб чиқмоқда. Биз ҳам саломатлик учун фойдали бўлган яна бир мақоламизни сизнинг эътиборингизга ҳавола этдик.
Тўйимли ва фойдали
Асосий овқатлар оралиғида бир сиқим ёнғоқ ейиш вақтинча очликни қолдиришга ёрдам бериб, организмни муҳим моддалар билан таъминлайди. Бу жуда фойдали. Ёнғоқларни касалликнинг олдини олиш ва даволашда, чарчоқдан ҳалос бўлишда, асаб бузилганда ва уйқусизликда ҳам ейиш тавсия этилади.
Ёнғоқ -организм учун ниҳоятда зарур. Бу микроелемент илик тизимининг соғлом бўлиши учун керак. Бор тўқималарда йиғилиб, бўғимлардаги оғриқ ва қақшашдан фориғ қилади, синиш ҳавфини камайтиради. Ёнғоқда гемоглобин миқдорини оширишга ёрдам берадиган мис бор. Бу организм ҳужайраларининг кислород билан таъминланиши учун жуда муҳим, айниқса, яхши шамоллатилмайдиган ҳонада кўп вақт ўтказсангиз.
Мўжизавий мағизларда шунча фойда қандай пайдо бўлади?
Биринчидан ёнғоқларда минерал тузлар (калий, кальций ва бошқалар) ва моддалар алмашинувининг тартибга солинишида муҳим рўл ойнайдиган микроелементлар кўп.
Иккинчидан, мағизлар ичак фаолиятини меъёрга соладиган клетчаткага бой. Кўнгилдагидек ичак юриши эса организмдан чиқиндиларнинг тезроқ чиқиб кетишига имкон беради.
Учинчидан, ёнғоқларда томирлар учун зарарли тўйинган ёғлар йўқ, аммо фойдали ярим тўйинмаган ёғлар бор. Ҳар куни камида бешта мағиз ейдиган одамларнинг қонида ҳолестерин миқдори 12 фоизга камайиши исботланган.
Тўртинчидан, ёнғоқларда миянинг фаол ишлашини таъмилайдиган леситин кўп.
Фундук иммунитетни мустаҳкамлайди ва асабларни тинчлантиради.
Бразилия ёнғоғи ёшартирувчи таъсир кўрсатиб, онкологик касалликларнинг олдини олишда фойдали.
Ерёнғоқ эса диққатни жамлаш қобилиятини оширади.
Ёнғоқ мағзида руҳий зиқликка қарши курашишга ёрдам берадиган магний, ёшликни узайтирадиган Э витамини, қалқонсимон без фаолияти учун муҳим селен ва ёд кўп.
Кешю ёнғоғи руҳий зиқликларга қарши курашишда ёрдам беради.
Ёнғоқ ҳолестерин миқдорини камайтиради, қон айланишини тезлаштиради.
Бодом кўриш қобилиятини яхши асрашга ёрдам беради.
Ёнғоқ баргини кўп терлашда ишлатиш мумкин. Баргни сувда қайнатиб олиб, терлайдиган жойни шу сув билан чайса, терлашни камайтиради.
Бундан ташқари милк яллиғланишида ёнғоқ барғидан тайёрланган дамлама билан оғизни чайиш керак.
Кизикарли маълумотлар
Ёнғоқ ва бошқа мағизларнинг фойдали ҳусусиятлари