Хуршид Расулов — Асрагил

Хуршид Расулов — Асрагил

Хуршид Расулов - Асрагил

Хуршид Расулов - Асрагил

Хуршид Расулов — Асрагил Текст песни

Бош эгдим ёлвориб, бош паноҳ ўзинг,
Бугун ҳолимиздан чин огоҳ ўзинг.
18 минг оламга подишоҳ ўзинг,
Бандаларинг бордур иймонлари соғ,
Шафқат қил, оламни асрагил, Аллоҳ.

Шайтонга устозлик қилгувчи ҳам бор,
Ўзини сендан зўр билгувчи ҳам бор,
Йиғлаган ошиқдан кулгувчи ҳам бор,
Шуларнинг жаддига қўйма бизни, оҳ,
Оҳ, ҳожи онамни асрагил, Аллоҳ.

Мухаддислар юрти, қадамжо ҳаққи,

Иймонбойлар қилган пок дуо ҳаққи,
Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо ҳаққи,
Ҳар саҳар тириклик чироғини ёқ,
Жойнамоз даламни асрагил, Аллоҳ.

Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Шафқат қил, оламни асрагил, Аллоҳ.
Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Оҳ, ҳожи онамни асрагил, Аллоҳ.

Тасбеҳдек терибсан сайёраларни,
Қуёш атрофида парвоналарни.
Меҳрингдан айирма девоналарни,
Кафтимдаги шамни асрагил, Аллоҳ,
Бегуноҳ боламни асрагил, Аллоҳ.

Йўлингдан озганлар бир кун қайтурлар,
Истиғфор айтурлар, тавба айтурлар.
Қорайган юзларга бергайсан нурлар,
Тавба эшикларинг очиқ ва муштоқ,
Дўстимни, оғамни асрагил, Аллоҳ.

Мухаддислар юрти, қадамжо ҳаққи,
Иймонбойлар қилган пок дуо ҳаққи,
Ҳабибинг Муҳаммад Мустафо ҳаққи,
Ҳар саҳар тириклик чироғини ёқ,
Жойнамоз даламни асрагил, Аллоҳ.

Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Бегуноҳ боламни асрагил, Аллоҳ.
Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Дўстимни, оғамни асрагил, Аллоҳ.

Расулнинг ҳадисин сўйлайди отам,
Ҳар нафасда исминг қўймайди отам,
Қиёмат кунингни ўйлайди отам,
Ҳикматда ҳотамни асрагил, Аллоҳ,
Дуогўй отамни асрагил, Аллоҳ.

Раҳмон ўзинг яна қаҳҳор ҳам ўзинг,
Мушфуқ ўзингсану, жаббор ҳам ўзинг,
Роббим деганларга ғаффор ҳам ўзинг,
Кечиргил Иқболни, қулингни биллоҳ,
Бечора одамни кечиргин, Аллоҳ,
Оҳбани одамни кечиргин, Аллоҳ.

Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Дуогўй отамни асрагил, Аллоҳ.
Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Оҳбани одамни асрагил, Аллоҳ.

Асрагил, асрагил, асрагил Аллоҳ,
Жойнамоз даламни асрагил, Аллоҳ.

Кушик матнлари
Хуршид Расулов — Асрагил