Озодбек Назарбеков — Гузал хаёт

Озодбек Назарбеков — Гузал хаёт

Озодбек Назарбеков - Гузал хаёт

Озодбек Назарбеков - Гузал хаёт

Озодбек Назарбеков — Гузал хаёт Текст песни

Ташвиш келса, бирдам бир дона халқмиз,
Ҳақ деб яшар, феъли дурдона халқмиз.
Эй юртдошлар, қадни мағрур тутайлик,
Заҳматларни енгган мардона халқмиз.

Ўтар бу кун ёмон тушга айланиб,
Қолмас сира баҳор қишга айланиб.
Бирлашайлик кўринмас ёвга қарши,
Тўмарису Алпомишга айланиб.

Гўзал ҳаёт давом этмоғи учун,
Юрт отасин элга даъвати бугун.

Азизларим, биздан темир интизом,
Шунда асло тонгларимиз бўлмас шом.

Гўзал ҳаёт, гўзал ҳаёт,
Гўзал ҳаёт давом этмоғи учун.
Сабру сабот, сабру сабот,
Сабот билан кўрсатинг халқнинг кучин.

Дилда вафо, садоқатлар кўпайди,
Мурувватлар, саҳоватлар кўпайди.
Хаста жонлар тузалмоқда кун сайин,
Умидбахш, зўр жасоратлар кўпайди.

Сабр кучин кўрсатинг уйда қолиб,
Бу дардлардан шунда бўлгаймиз ғолиб.
Меҳнатдадир шифокорлар туну-кун,
Юртбошининг меҳридан қувват олиб.

Меҳнатдадир қаҳрамонлар туну-кун,
Юртбошининг меҳридан қувват олиб.

Гўзал ҳаёт, гўзал ҳаёт,
Гўзал ҳаёт давом этмоғи учун.
Сабру сабот, сабру сабот,
Сабот билан кўрсатинг халқнинг кучин.

Қутлуғ йўллар ёруғ манзилга бошлар,
Аждодлардан меърос буюк бардошлар.
Бир мушт бўлиб битта мақсад йўлида,
Иродамиз кўрсатайлик, юртдошлар.

Синовлардан фақат нодон қочгайдир,
Доно ҳикмат эшикларин очгайдир.
Асл мард эл оғир кунда синалгай,
Мардга Аллоҳ раҳмат нурин сочгайдир.

Дуо қилар тинмай ота-оналар,
Бу кун ростга айланди афсоналар.
Тез кунда қад ростлар айтинг қай юртда
Бизникидай улкан шифохоналар?

Гўзал ҳаёт давом этмоғи учун,
Юрт отасин элга даъвати бугун.
Азизларим, биздан темир интизом,
Шунда асло тонгларимиз бўлмас шом.

Гўзал ҳаёт, гўзал ҳаёт,
Гўзал ҳаёт давом этмоғи учун.
Сабру сабот, сабру сабот,
Сабот билан кўрсатинг халқнинг кучин. (х2)

Кушик матнлари
Озодбек Назарбеков — Гузал хаёт