Kaniza — Iltijo

Kaniza — Iltijo Текст песни
Сен деб тунни бедор этсак,
Юракларни бемор этсак,
Дунё ишқин бекор этсак,
Гуноҳимиз афв эт, Оллоҳ,
Бу балони даф эт, Оллоҳ.
Ғофил бўлдик, нодон бўлдик,
Гоҳ мўмин, гоҳ шайтон бўлдик,
Бу кун аҳли иймон бўлдик,
Дуойимиз наф эт, Оллоҳ,
Бу балони даф эт, Оллоҳ.
Ожиз ҳолмиз, бағримиз қон,
Бандаларинг сақла омон,
Бизга қийин, сенга осон,
Унсиз, хунсиз забт эт, Оллоҳ,
Бу балони даф эт, Оллоҳ.
Сен асрасанг, бало йўқдир,
Асрамасанг, даво йўқдир,
Сен борсанки, кўнгил тўқдир,
Раҳмингдан бир тафт эт, Оллоҳ,
Бу балони даф эт, Оллоҳ.
Икки ўтнинг орасида,
Қолдик даво чорасида,
Зор-зор йиғлар норасида,
Гўдакларга раҳм эт, Оллоҳ,
Бу балони даф эт, Оллоҳ.
Ота-онам, болам-чақам,
Кўз ёшимдан қондир ёқам,
Ўзинг раҳмон, ўзинг ҳакам,
Раҳмингдан бир тафт эт, Оллоҳ,
Бу балони даф эт, Оллоҳ.
Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ,
Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ.
Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ, Оллоҳ,
Гуноҳимиз афв эт, Оллоҳ.
Кушик матнлари
Kaniza — Iltijo