Кахрамон Тухтасинов — Жаннат экан
Кахрамон Тухтасинов — Жаннат экан Текст песни
Мен бир далли девонаман, балкида нодон,
Фоний дунё ичра эди бағрим мени қон. (х2)
Ҳузурингдан ўзга ҳузур йўқ менга, жанон, {х2}
Жаннат экан қучоқларинг, чиқиб кетолмадим. {х2}
Билмай кириб қолдим, нетай, гулзорларингга,
Оромижон нақш олма-ю, нокзорларингга. (х2)
Бошим қўйиб, жон берсайдим гумонларингга, {х2}
Жаннат экан қучоқларинг, чиқиб кетолмадим. {х2}
Эй гулбадан, маржон бўлиб бўйнингда қолсам,
Ўлгунимча қучоғингда, қўйнингда қолсам. (х2)
Худо урсин, ўзгаларга гар назар солсам, {х2}
Жаннат экан қучоқларинг, чиқиб кетолмадим. {х2}
Жаннат экан қучоқларинг, чиқиб кетолмадим, {х2}
Чиқиб кетолмадим…
Кушик матнлари
Кахрамон Тухтасинов — Жаннат экан