Биласизми… узбекча шеър

Биласизми… узбекча шеър

Биласизми...

Биласизми...

Биласизми…
Сизни юрагимда унсиз асрайман,
Яримта баҳтни ҳам баҳт деб атайман
Сизга зарра озор етмасин, дея,
Ҳеч кимга айтолмай, тилсиз яшайман !

Биласизми…
Сизни муҳаббатга ўрадим, қаранг,
Кўнгил шишасини асрадим, аранг.

Қасамлар ичсамда бардошлигимга,
Сабримнинг иплари бўғзимда таранг !

Биласизми…
Менга хаво етмас, менга тонг етмас,
Бошимда тунларнинг хониши кетмас.
Сизга баҳтлиман, деб айтсамда минг бор,
Минг бора ёлғоним ўзимга ёқмас !

Биласизми…
Мен бугун гўёки хаммадан баҳтли,
Аммо ҳаммадан ҳам, аламли, дардли.
Сиз борсиз ростимда ва ёлғонимда.
Бизнинг тақдиримиз сўнги гумонли !

Биласизми…
Соғинчим қасд қилар алами бордек,
Гоҳида тошаман сиз томон сойдек.
Гоҳида ожизман йўлсиз, тентираб,
Хассасин йўқотган бечора кўрдек !

Биласизми…
Дунё бўлинса гар иккига шу дам,
Икки палласи ҳам бўларди бир кам.
Бири баҳт, бири ғам бўлсада хатто,
Менинг ўрним йўқдек иккисида ҳам !

Биласизми…
Бу азоб, бу чидам, бу сабр, бардош,
Бу бағрим куйдирган бегона қуёш.
Гоҳ шодлик, гоҳ қувонч, гоҳида жимлик…
Гоҳида яширин тўкилган кўз ёш !!!

Шерлар
Биласизми… узбекча шеър