Юлдуз Усмонова — Розимикан

Юлдуз Усмонова — Розимикан

Юлдуз Усмонова - Розимикан

Юлдуз Усмонова - Розимикан

Юлдуз Усмонова — Розимикан Текст песни

Ёлғон айтма, ер кўтармайди,
Ер кўтарса, эл кўтармайди.
Қўли эгри, дили эгрилар
Бармоғида бахт тутолмайди.

Жисминг кўрки – кўзингга қувонч,

Исминг кўрки – сўзингга қувонч,
Сен ортингга қараб-қараб тур,
Тўкилганми изингга қувонч?

Розимикан, розимикан,
Еру-осмон биздан розимикан?
Розимикан, розимикан,
Еру-осмон биздан розимикан?

Ушалмаган орзуйинг – армон,
Ушалгани беш кунлик меҳмон.
Сўрадингми ўзингдан сира:
Розимикан сендан ер-осмон?

Жон ичида кўнгил борми, айт?
Кўнгил не дер жон оғриган пайт?
Манзилингга етолмай қайтсанг,
Маҳмуд, фақат иймонингга қайт.

Розимикан, розимикан,
Еру-осмон биздан розимикан?
Розимикан, розимикан,
Еру-осмон биздан розимикан? (х2)

Еру-осмон биздан розимикан? {х2}

Кушик матнлари
Юлдуз Усмонова — Розимикан