Комилжон Отаниёзов — Мехрибоним

Комилжон Отаниёзов — Мехрибоним Текст песни
Гуноҳли бандаман, вақти такаллумда забоним йўқ,
Сени лутфингга қочтим, сандин ўзга меҳрибоним йўқ. (х2)
Эшитдим, айди Пайғамбар: тазаррулик керак уммат, {х2}
Амалдин, илмдин бебаҳра қолдим, соябоним йўқ. {х2}
Намоз-у рўзани бу йўлда ғафлат бирла ўткардим,
Нечук эмин бўлурман, дил аро ҳаргиз гумоним йўқ. (х2)
Эшитдим фазлидин “Лотақнату мин Раҳматуллоҳ”ни, {х2}
Сани ваъдангга жон берсам, манинг ҳеч армоним йўқ. {х2}
Илоҳо, вақти риҳлат содиқул-қалблар қатори қил,
Бир отинг Ламязалдур, сандин ўзга меҳрибоним йўқ.
Насими қатраи лутфинг нурга еткурди хунсони,
Талабда аввалу-охир санингдек роздоним йўқ.
Агарчи бандаман, воҳидлигингга борман иқрор,
Ҳамани шоҳи сансан, ўзга бир шоҳи жаҳоним йўқ.
Ҳамани киштиға еткур карамдин Мабдайи нуринг, {х2}
Деди Машраб, бу йўлда бундан ортиқ достоним йўқ. {х2}
Кушик матнлари
Комилжон Отаниёзов — Мехрибоним