Зохиршох Жураев — Ха-ха

Зохиршох Жураев — Ха-ха Текст песни
Юрак-бағримни тилиб,
Қийноқларингга солиб,
Ҳаловатимни олиб,
Азобда қолдирма.
Битта саволни бериб,
Ишонмай, ишонгинг келиб,
Шамолдай тезда елиб,
Кетмагин, ёндирма.
Ҳа, ҳа, севаман ман,
Ҳа, ҳа, ҳа, ёнаман ман.
Ёнингга борсам, айтаман ман:
Такрор-такрор ҳа…
Ёнингга борсам, нари турма,
Парволар қилмай, юзинг бурма.
Ман ҳақимдаги гумонларинг
Сафсата, уйдирма.
Яна осмондан келаверма,
Битта саволни бераверма,
Ғурурга бўлди, тегаверма,
Ақлдан оздирма.
Ҳа, ҳа, севаман ман,
Ҳа, ҳа, ҳа, ёнаман ман.
Ёнингга борсам, айтаман ман:
Такрор-такрор ҳа…
Ёнингга борсам яна,
Дилимни қилма яра.
Кўзларимга бир қара,
Соғинч адо қилди.
Зарданг юракни ўяр,
Дилим-дилим мани куяр.
Озгина, сал-пал уял,
Сабрим адо бўлди.
Ҳа, ҳа, севаман ман,
Ҳа, ҳа, ҳа, ёнаман ман.
Ёнингга борсам, айтаман ман:
Такрор-такрор ҳа…
Кушик матнлари
Зохиршох Жураев — Ха-ха