Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар
Бизнинг миямиз бутун ҳаётимизни бошқаради ва ҳар сонияда жуда кўп маълумотни қайта ишлайди. Аммо вақти-вақти билан у бизни алдаётганга ўхшайди. Масалан: агар сиз қўлингизни сув остига туширсангиз, шаклини йўқотгандек ёки ҳатто сиздан узоқда турганга ўхшайди. Мия бошқа кўплаб нарсалар билан бир хил ҳийла-найрангларни амалга оширади ва биз ҳар доим ҳам бу ҳақиқат эмас, балки оптик хаёл эканлигини пайқамаймиз.
Қайси чизиқ тўқроқ?
Агар сиз кулранг чизиқларни бирлаштирсангиз, улар аслида бир хил рангда эканлигини тушунасиз. Бироқ, турли хил фон туфайли уларнинг рангида фарқ бордек кўринади.
Бунга ишонч ҳосил қилишингиз учун биз битта оқ ва қора фондаги кулранг чизиқни бирлаштирдик:
Автокинетик иллюзия
Агар сиз расмга диққат билан қарасангиз, юрак ҳаракатланаётганини кўрасиз. Бу хаёл ингичка оқ чизиқлар ва уларнинг майда-чуйда йўналишлари ҳисобига келиб чиқади.
Қайта тикланувчи катаклар
Суратнинг чекка қисмида синган катакларни кўришингиз мумкин. Аммо агар сиз расмнинг марказига тахминан 20 сония давомида диққат билан қарасангиз, катаклар тикланганини кўрасиз. Бунинг сабаби, бизнинг миямиз бутун расмни кўришни яхши кўради ва уни қайта тиклашга интилади.
Понзо иллузияси: рангли чизиқларнинг қайси бири узунроқ?
Қизил чизиқ узунроқ кўринишига қарамай иккаласи ҳам бир ҳил.
Қизил чизиқлар иллузияси
Ишонишингиз қийин, бироқ қизил чизиқлар аслида тўғри. Улар суратда жойлашган доиралар туфайли ҳам бизга эгри бўлиб кўринади.
Геринг иллузияси
Сизнингча, бу чизиқлар эгилганми? Аслида, улар тўғри ва иллузия ўткир бурчакларда бирлашган сегментлар туфайли пайдо бўлган.
Дорининг ранги қандай?
Бир қарашда, битта дори кўк ранг, иккинчиси эса бинафша рангга ўхшайди.Аслида, улар иккаласи ҳам кул рангдир ва «ранг» эффекти эса ёрқин фон туфайли пайдо бўлган.
Кундалик ҳаётнинг сеҳрли иллузияси
Суратни бироз юқорига ва пастга силжитаётганда, гиламча плитка бўйлаб «сузаётган»дек кўринади.
Болдуин иллузияси: қайси чизиқ узунроқ?
Бу икки чизиқ ҳам аслида бир ҳил узунликда, бироқ онгимизда пастдагиси узунроқдек туюлади.
Бу ердаги қайси чизиқни узун деб ўйлайсиз?
Улардан вертикали узунроқ кўринса-да, иккиси ҳам бир хил. Мана бунинг исботи!
Кизикарли маълумотлар
Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар