Кетганим бўлсин! айрилик хакида шеър
Мен кетябман буткул ўйингдан ўчиб,
Ёлғонлардан қочиб..дунёдан қочиб.
Қўлим силтаб қўйдим бахтларига хам,
Яшашдан чарчадим хайиқиб чўчиб.
Энди эслаганинг ишқ бўлмай ўлсин,
Умрингда тўзондек елганим бўлсин!
Зарда қилма энди кўтармайман мен,
Ха сен билган ўша ёмондирман мен.
Бағритош, вафосиз саробдирман мен,
Сени кутолмаган аёлдирман мен!
Энди эслама қўй ишқ бўлмай ўлсин,
Рухларим осмонга учгани бўлсин!
Яшадим синовлар кошонасида,
Замоннинг минг зайлу заволасида…
Яшадим умидинг саробасида!
Кўр жон узулмоқнинг остонасида.
Энди эслама қўй ишқ бўлмай ўлсин,
Вужудим қабрини қучганим бўлсин.
Кечир агар дилинг оғритган бўлсам,
Қалбингга ғамларни йўлатган бўлсам.
Кечир! кечир! кечир! барин тугатиб,
Тақдир деб гар сени йўқотган бўлсам.
Энди эслама қўй ишқ бўлмай ўлсин,
Дардимни ичимга ютганим бўлсин.
Учраштирди насиб бермади йўллар…
Туташмади раҳим қилмади йўллар…
Йўлинг зор кутганим билмади йўллар…
Айрилиқ томонни кўрсатди йўллар…
Энди қўй эслама ишқ бўлмай ўлсин,
Кетганим! кетганим! кетганим! бўлсин.
Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Кетганим бўлсин! айрилик хакида шеър