Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти

Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти

Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти

Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти

Пхенян шаҳри — Шимолий Кореянинг пойтахти бўлиб, ушбу ҳудуд аҳолисининг ҳаёти турли тақиқлар билан қуршалган. Ҳукумат давлатни ҳамда аҳоли вакилларини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга уриниб келади. Айнан шу сабабли ҳам улар томонидан жорий қилинган қоидалар ўта кулгули ва ғалати туюлади.

Кўк рангли жинси
Шимолий Корея одамларига кўк рангли жинси кийиш мумкин эмас. Агар айнан шу турдаги матодан либос кийгингиз келса, фақатгина қора ранглисини танлаш керак бўлади. Шимолий Корея ҳукуматининг фикрига кўра, кўк рангли жинси халқаро империализм тимсоли эмиш.

Аммо, ушбу қоида сайёҳларга тегишли эмас. Улар шаҳар бўйлаб кўк рангли жинсида бемалол сайр қилишлари мумкин. Фақатгина, Ким Ир Сен ҳамда Ким Чен Ир ёдгорликларига кириш аввалида ушбу либосни ўзгартириб олиш талаб этилади.

d0bfd185d0b5d0bdd18fd0bd d188d0b0d2b3d180d0b8 d182d0b0d29bd0b8d29bd0bbd0b0d180 d0bfd0bed0b9d182d0b0d185d182d0b8 660e42fd86c7dЙўқолсин, интернет!
Шимолий Корея одамлари интернетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Уларнинг «Кванмен» дея аталувчи ички тармоқлари мавжуд бўлиб, мазкур тармоққа минглаб сайтлар жойлаштирилган. Халқаро ўргимчак тўрига эса фақатгина юқори лавозимли амалдорлар улана олишади. Ҳа, айтгандай, Шимолий Кореяда Wи-Фи деган тушунчанинг ўзи йўқ.
d0bfd185d0b5d0bdd18fd0bd d188d0b0d2b3d180d0b8 d182d0b0d29bd0b8d29bd0bbd0b0d180 d0bfd0bed0b9d182d0b0d185d182d0b8 660e42fd9cb1cМаҳаллий валюта фақат шу ерликлар учун!
Агар Шимолий Кореяга саёҳат қилиш ниятингиз бўлса, бу ерда сайёҳларга «Шимолий Корея вони» дея аталувчи миллий валютани ишлатиш учун рухсат бермасликлари ҳақида билиб қўйинг. Сайёҳлар мамлакат ҳудудида доллар ёки евро эвазигаҳарид қилсалар бўлади.

Хорижлик туристлар учун мамлакатда алоҳида дўконлар очибқўйилган. Ўлкага келган сайёҳлар корейсларнинг ўзлари ҳарид қиладиган дўконларига киритилмайди.
d0bfd185d0b5d0bdd18fd0bd d188d0b0d2b3d180d0b8 d182d0b0d29bd0b8d29bd0bbd0b0d180 d0bfd0bed0b9d182d0b0d185d182d0b8 660e42fdb2ca6Хорижга қўнғироқ қилиш имконияти йўқ!
Кореяликларнинг мобил телефонлари фақатгина давлат ичидаги алоқалар учун ишлайди. Бу ердаги ҳеч бир одамдан хорижга телефон қилиш имкониятини берадиган сим-карта топа олмайсиз. Энг қизиғи, маҳаллий одамлар Шимолий Кореяда бўлиб турган хорижлик сайёҳга ҳам қўнғироқ қила олишмайди.
d0bfd185d0b5d0bdd18fd0bd d188d0b0d2b3d180d0b8 d182d0b0d29bd0b8d29bd0bbd0b0d180 d0bfd0bed0b9d182d0b0d185d182d0b8 660e42fdc89cd«Кока-кола» ҳақида унутинг!
Авваллари»Кока-кола» ичимлигини ўз ҳудудига олиб киришни тақиқлаган мамлакатлар иккита — Шимолий Корея ҳамда Куба бўлган. Айни вақтда Кубада мазкур ичимликни топиш имкони бор, аммо Шимолий Корея ҳудудида «Кока-кола» мутлақо сотилмайди.
d0bfd185d0b5d0bdd18fd0bd d188d0b0d2b3d180d0b8 d182d0b0d29bd0b8d29bd0bbd0b0d180 d0bfd0bed0b9d182d0b0d185d182d0b8 660e42fde03d7Саёҳат қилиш тақиқланган!
Шимолий Кореяликлар учун мамлакат чегарасидан ташқарига чиқиш — етиб бўлмас орзу! Бу ерда гап уларнинг иқтисодий имкониятларида эмас. Шунчаки, мамлакат ҳукумати фуқароларга ўлкадан ташқарига чиқишни тақиқлаб қўйган. Ҳаттоки мамлакат ичида ҳаракатланиш учун ҳам уларга раҳбарият томонидан рухсат берилиши талаб этилади.
d0bfd185d0b5d0bdd18fd0bd d188d0b0d2b3d180d0b8 d182d0b0d29bd0b8d29bd0bbd0b0d180 d0bfd0bed0b9d182d0b0d185d182d0b8 660e42fe01014

Кизикарли маълумотлар
Пхенян шаҳри – тақиқлар пойтахти