Атрофимиздаги ёқимли “душман”лар ёки саломатликка салбий таъсир этувчи замонавий техника воситалари
Узоқ давом этадиган толиқиш, сурункали чарчаш, эрталабдан бошлаб қийнайдиган бош оғриғи, ҳолсизланиш каби аломатлар уйда тўлиб-тошган электр жиҳозлар (музлатгич, телевизор кабилар) томонидан ҳосил бўладиган электромагнит нурланиш оқибатида юзага келади. Бу нурланиш организмнинг ҳимоя воситаларини кескин пасайтириб асаб-руҳий тизими фаолиятини сусайтиради.
Агар хонадонингизда эртаю-кеч радио, телевизор, хаво сувитгич барча хоналарда эса чироқлар ёқилган бўлса, кечга бориб оила аъзоларининг кайфияти тушиб, тез толиқишидан ажабланмаса ҳам бўлади.
Энг аввало, рангли телевизор турган ҳонада алсо уҳламанг. Болаларнинг ҳам телевизор ёнида ўйнаши зарарлидир.
Ҳозирги кунга келиб, бутун дунё бўйича рангли телевизорлар оммалашган бир пайтда бир неча ривожланган мамлакатлар соғлиқни муҳофаза қилиш мақсадида оқ-қора телевизорлардан фойдаланишади.
Замонавий овқат тайёрлаш ускунаси бўлмиш микротўлқинли печлар ҳам ўзидан зарарли бўлган кучли энергия ажратиб иштахасизлик ва ёмон уйқуга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун овқат тайёрланадиган пайтда ошхонага болаларни киритмаслик, овқат тайёр бўлганидан кейин эса ошхонани дархол шамоллатиш керак!
Уй таъмирлашда сунъий полимерлардан фойдаланиш инсон учун жуда зарарлидир. Улардан энг қиммати ва шу билан бирга, энг зарарлиси пеноплен ҳисобланади. Айнан пеноплен аста-секинлик билан инсон асаб-руҳий тизимига зарар қилиб, танани захарлайди. Таъмирлашда бу жиҳозлардан воз кечсангиз, руҳий ҳотиржамлик, яхши кайфият ва ҳар қандай жиҳозлардан ҳам қиммат бўлган соғлиғингизни сақлаб қолган бўласиз.
Уйни қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида, деразаларни ёпишқоқ қоғозда беркитиш ҳам ҳонада манфий, зарарли энергиянинг тўпланишига сабаб бўлишини унутманг.
Кизикарли маълумотлар
Атрофимиздаги ёқимли “душман”лар ёки саломатликка салбий таъсир этувчи замонавий техника воситалари