Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?
Замонамиз болалари ўз даврига мос равишда ҳар соҳада илдам қадам ташлашга ўрганиб бормоқдалар. Эндигина тили чиққан болаларнинг уяли алоқа воситаларини бемалол ишлата билиши, компютер ва шу каби технологиялардан ҳеч бир қийичиликсиз фойдалана олишини кузата туриб ҳайратдан ёқа ушлашигиз табиий.
Айрим ота-оналар эса ўз фарзандларига болаликданоқ бир неча хорижий тилларни ўргатишга ҳаракат қилишади. Зеро, тил билиш киши дунёқарашини кенгайтиради, тил ўрганиш асносида кишида ушбу халқ тариҳи, маданияти ва турмуш тарзига бўлган қизиқиш ортиб, билим олишга иштиёқ янада кучаяди. Тил ўрганишнинг бундай муҳим жиҳатларини болакайга қай йўл билан тушунтириш мумкин? Уни ҳорижий тилларга қизиқтириш учун нималарга аҳамият қаратиш керак?
Фарзандингиз тил ўрганишдан бош тортиши – уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш учун етарли сабаб бўла олмайди. Борди-ю болада қўшимча дарслар ва бошқа машғулотларга қизиқиш сезилмаса, уни ўзингиз қизиқтиришга уриниб кўринг. Бунинг учун болангизга бирор матндан қизиқарли парча ўқиб беринг ёки шу тилда бирор ўйин ўйнашни таклиф этинг. Ўйин мобайнида уни хорижий тилдаги нотаниш сўзлар билан таништириб, фарзандингизга шахсий намуна кўрсатинг ва бу сўзларни тез-тез такрорлаб туринг.
Кўпчилик ота-оналар болаларни ўз тенгдошлари билан солиштиришга ҳаракат қилиб, уларни ўқишга ундамоқчи бўлишади. Аммо, бундай шароитда болада иштиёқ эмас, фақатгина тушкунлик ҳиссининг пайдо бўлишига олиб келади. Ёдда тутинг, сизнинг фарзандингиз бошқалар каби эмас, у турфа қизиқишлар ва ўта кенг бўлмаса-да, ривожланиш остонасидаги дунёқараш соҳиби. Ҳар инсон бир хил бўлмаганидек, бир бола ҳеч қачон иккинчиси каби бўла олмайди. Бу ҳолатда сизнинг вазифангиз- уни жазолаш эмас, мақташ орқали иштиёқини ўстириб боришдан иборат.
Фарзандингизнинг ёши бироз каттароқ бўлса, унга тил ўрганишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўзлаб бериш тавсия этилади. Унинг эшитаётган мусиқалари ёки компютер ўйинлари ҳам чет тилида эканлиги орқали уни тил ўрганиш ишқибозига айлантириб қўйиш ҳеч гап эмас. Ҳорижий тилларда мултфилмлар томоша қилиш ҳам фарзандингизга яхши кўмак бериши мумкин.
Тил ўрганишни нача ёшдан бошлаган маъқул?
Бу борада педагоглар, лингвистлар ва руҳшунослар фикри турлича, шу боис, уларнинг ҳар бири машғулот, аввало, боланинг ўзига ёқиши керак дея таъкидлайдилар. Машғулотлар давомида турли эртаклар, тез айтиш ва топишмоқлардан фойдалансангиз нур усига аъло нур.
Кизикарли маълумотлар
Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?