Крокембуш — Француз ширинлиги
Крокембуш — французча торт ҳисобланиб, енгил ва ҳуштаъм. Тайёрланиши бироз вақтингизни олсада, натижаси ҳар қандай дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- 200 грамм сарёғ
- 1/2 чой қошиқ туз
- 440 грамм ун
- 8 дона тухум
- 500 грамм маскарпоне
- 200 мл қаймоқ
- 200 грамм шакар кукуни (ванилин кукуни билан)
- 400 грамм шакар
- 10 мл лайм шарбати
Тайёрлаш усули:
1. 500 мл сув қуйилган кастрюлкага туз ва сарёғни солинг. Оловга қўйинг, қайнаш даражасигача олиб боринг.
2. Оловдан олинг, унни солиб, аста-секинлик билан аралаштиринг.
3. Хамир енгил идиш деворида қоладиган, бир хил консистенсияли масса каби тайёрланиши лозим.
4. Бир донадан тухумни қўшиб аралаштиринг. Ҳар бир тухумдан сўнг яхшилаб аралаштиринг.
5. Тайёр хамир юмшоқ ва ёпишқоқ, шунинг билан бирга ўз ҳажмини ушлаб тура оладиган бўлади.
6. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, махсус кондитер қопчаси ёки икки чой қошиқ ёрдамида, ёнғоқ ҳажмида солиб чиқинг. Қошиқни ҳар бир хамирга солишдан аввал сувуқ сувга ботиринг. Бу ҳамир ёпишмаслиги учун.
7. Бир пишириш қолипига 28-35 дона шарча сиғади. Шуни унутмаган ҳолда, орасидан масофа қолдириб солинг.
8. 200 даражада қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа давомида, тилла рангга киргунга қадар пиширинг. Тайёр булочкаларни крем билан тўлдиришдан аввал совутинг.
9. Крем учун маскарпоне, қаймоқ ва шакар кукунини бирлаштириб, кўпиртиринг. Булочкаларни крем билан тўлдиринг.
10. Тортни йиғиш учун карамел керак бўлади. Бунинг учун: шакарни озгина миқдорда сув билан аралаштиринг ва жигарранг тусга киргунча қайнатинг. Лайм шарбатини қуйинг.
11. Ҳажмини ушлаб турувчи торт йиғиш учун картон қоғоздан конус ясанг. Фалга қоғози билан ўранг. Булочкаларни карамелга ботиринг ва конус атрофи бўйлаб териб чиқинг.
12. Тайёр тортни ҳоҳишингизга кўра безатинг. Сўнгги босқичда карамелни чўзиб, ҳудди ип ўрагандек безатинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Крокембуш — Француз ширинлиги