Пирог «Помидорли киш»
Мўжизавий таъмга эга! Француз ошхонасининг машҳур пирогларидан бири. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, лаззатланиш бахтини улашади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
70 грамм совуқ сув
120 грамм сарёғ
200 грамм ун
0,5 чой қошиқ туз, бир чимдим мурч
2 дона тухум
200 мл қаймоқ
200 грамм пишлоқ (греческий ёки адигейл)
2 дона порей пиёзи
Тайёрлаш усуллари:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Сув, туз, сарёғ ва унни бирлаштиринг.
2. Силлиқ ва чўзилувчан хамир қоринг. Хамирни 5-10 дақиқага четга олинг.
3. Хамирни пишириш қолипи деворлари бўйлаб ёйинг. Санчқи ёрдамида хамирда излар қолдиринг. 200 даражада қиздирилган газ печида хамирни ярим тайёр ҳолигача пиширинг.
4. Ярим тайёр хамир устига ҳалқа шаклида кесилган пиёз ва бир нечта помидорларни солинг.
5. Қаймоқ, тухум, туз, мурчни бирлаштиринг, кўпиртиринг. Қўлда майдаланган пишлоқни солинг ва аралаштиринг.
6. Тайёр аралашмани пишириш қолипига қуйинг ва помидорларни териб солинг. Пишлоқдан сепинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20 дақиқа давомида пиширинг.
7. Ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган мазали кишни тайёр бўлиши билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
Пирог «Помидорли киш»