«Иссик шоколад» ичимлиги
Бу жуда ҳам ажойиб! Мўжизавий лаззатланиш бахтини тақдим этади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 1 стакан сут
- 1 ош қошиқ какао кукуни
- 2 ош қошиқ шакар
- 1 чой қошиқ крахмал
- 2 дона тухум сариғи
Тайёрлаш усули:
1. Иссиқ сутга шакар, какао кукуни, крахмални солиб, аралаштиринг.
2. Тухум оқдан сариқларини ажратинг. Тухум сариқларини сутли аралашмага, доим венчикда аралаштирган ҳолда солинг.
3. Аралашмани сув хаммомига қўйинг. Доим аралаштирган ҳолда 10 дақиқа, қуюқ масса ҳосил бўлгунга қадар тайёрланг.
4. Тайёр, нозик ва мазали шоколадни дарҳол яқинларингизга тақдим этинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик
«Иссик шоколад» ичимлиги