«Жулйен» пироги
Француз ошхонасининг машҳур таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик! Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:
- Ун
- 250 грамм маргарин
- 500 грамм сметана
- 3 дона тухум
- Туз, шакар, 1/2 чой қошиқ ичимлик содаси
Асосига:
- 300 грамм товуқ гўшти
- 1 банка маринадланган шампинон
- 1 дона пиёз
- 300 грамм пишлоқ
- 150 грамм қаймоқ
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Маргаринни паст оловга қўйинг, маргарин юмшашни бошлаши билан оловдан олинг.
2. Сметанани солинг.
3. Тухум, туз, шакар, ичимлик содасини солинг. Унни қўшиб, қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг ва 20 дақиқага олиб қўйинг.
4. Бу вақт мобайнида асосни тайёрланг. Товуқ гўштини бутунлай тайёр бўлгунга қадар қайнатинг. Совутинг ва майда шаклда тўрғанг.
5. Майда тўрғалган шампинон ва пиёзни кетма-кетликда қовуринг.
6. Шампинонларга товуқ гўштини қўшинг, 2 дақиқа қовуринг. Қаймоқни қуйинг ва яна 2 дақиқа давомида пиширинг.
7. Ёғ суртилган пишириш қолипига хамирни деворлари бўйлаб ёйинг.
8. Тайёрланган асосни солинг.
9. Қирғичнинг катта томонидан чиқарилган пишлоқни сепинг.
10. Пирогни 200 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширинг. Белгиланган вақт ўтиб, нозик ва мазали пирогни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
«Жулйен» пироги