«Карсилдок кайикчалар» газаги
Ажойиб ва мўжизавий таом! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, чинакам лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 500 грамм қаватли хамир
- 300 грамм гўшт
- 1 дона пиёз
- 3-4 дона картошка
- 100 грамм сарёғ
- 1 дона тузланган бодринг
- 1 дона тухум
- 50 грамм пишлоқ
- Туз ва мурч
Тайёрлаш усули:
1. Хамирни ёйинг ва 12 дона бир хил ҳажмда, тўртбурчак шакллар кесинг. Хамирнинг қарама-қарши томонларидан кесиқ қилинг.
2. Тозаланган картошкани туз солинган сувда, бутунлай тайёр бўлгунга қадар пиширинг. 30 грамм сарёғ солинг ва пюре тайёрланг. Тузланган бодрингни майда ҳажмда тўрғанг.
3. Гўштни майда тўрғанг, қолган сарёғ қисмида қовуринг. Туз ва мурч солинг. Ярим ҳалқа ҳажмида тўрғалган пиёзни солинг ва 10 дақиқа давомида, қопқоқ остида димланг. Сўнг, усти очиқ ҳолда, баланд оловда, бутунлай ортиқча шарбати кетгунча пиширинг.
4. 1 ош қошиқ картошка пюресини хамир устига солинг, хамир ҳажми бўйлаб текисланг. Гўшт солинг, бодрингни солинг.
5. Хамирнинг қарши қисмларини устма-уст ёпинг. Кесиқ чизиқлар очиқ қолган ҳолда.
6. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига булочкаларни теринг. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни очиқ қисмга сепинг. Кўпиртирилган тухум билан суртинг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
7. Белгиланган вақт ўтиб, тайёр ва мазали қайиқчаларни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Таомлар
«Карсилдок кайикчалар» газаги