Чапақай инсонлар ҳақида кўпчилликка номаълум бўлган қизиқарли маълумотлар
Нега инсонларнинг кўпчилик қисмини ўнақай, жуда кам қисмини эса чапақайлар ташкил этади? Ҳатто олимлар ҳам бу саволга жавоб топа олишмади. Бироқ, улар бу хусусият табиатдан ўзига хос совға эканлигига аминлар. Тўғри, олимлар бирон бир сабабга кўра бундай совғани қандай қилиб мерос қилиб олиш ҳақида билишмайди. Агар ота-оналардан бири чап қўл бўлса, унда боланинг чапақай бўлиши эҳтимоли ҳам юқори.
Чапақайларда яна қандай ўзига ҳосликлар мавжуд? Бугун шулар ҳақида ёзиб ўтамиз.
1. Баъзи болалар дастлаб чапақай бўладилар, аммо уларнинг ривожланиши жараёнида маълум ўзгаришлар рўй берди. Риожланиш палласидаги барча болалар ота-оналарига тақлид қилишади ва шунга мос равишда уларнинг барча хатти-ҳаракатларини такрорлашади.
2. Кўпчилик чапақайлар “кўзгу ёзувини” ёзишдек ноёб қобилиятига эга. Бундай қобилият пайдо бўлишининг сабаблари ва шартлари ҳали ҳам номаълум.
3. Юқори тоифадаги спортчилар орасида чапақайларнинг кўплиги кузатилмоқда. Бунинг сабаби эса, чапақайлар одатда бўшлиққа оид тассавурга мойил бўлади.
4. Аслида, чапақайлар ҳақида жуда кўп асоссиз ва исботланмаган афсоналар мавжуд. Улар орасида энг машҳурлари уларнинг қисқа умр кўриши, ижодкорлик қобилияти кучлилиги ва аллергия мойиллиги тоғрисидагилари. Бироқ,янги тадқиқотлар ушбу фикрларни тўлиқ рад этган.
5. Чапақайлар компютер клавиатурасида ўнақайларга қараганда тезроқ ёзишади. Бунинг сабаби, энг кўп ишлатиладиган ҳарфлар асосан клавиатуранинг чап томонида жойлашган.
6. Чапақай одамларда нафақат чап қўл ва оёқ, балки бутун танасида ҳам чап томон устунлик қилади. Чапақайлар автоматик равишда телескопга чап кўзи билан қарайди. Телефонни ҳам чап қулоғига тутишади.
7. Чапақайларга нисбатан «нохақлик» ҳали ҳам кўп мамлакатларда мавжуд. Шундай қилиб, Гана Республикасида чапақай инсон тахтга даво қилиши тақиқланади. Баъзи мамлакатларда одамни фақат ўнг қўлидан фойдаланишга ўргатиш учун жуда шафқациз усуллар жорий этилган.
8. Чапақайлар орасида машхурлар ҳам талайгина: Барак Обама, Гай Юлий Сезар, Леонардо до Винчи, Пабло Пикассо, Алберт Энштейн, Исак Нютон, Билл Гейтс, Чарли Чаплин, Мерлин Монро, Людвигван Бетҳовен, Марк Твен шулар жумласидандир.
9. Америкаликларнинг тадқиқотига кўра, чапақайларда бахтсиз ҳодисаларга учраш хавфи юқори бўлар эмиш. Чапақайларнинг тахминан 17 фоизида автоҳалокатда жароҳат олиш эҳтимоли бор. Ўнг қўл эгалари учун фақат 8% хавф остида. Бироқ,олимлар бу хусусиятни ҳали ҳам тушунтириб бера олишмаяпти.
10. Чапақай эркаклар ўнақайларига нисбатан кучлироқ ҳотирага эга бўлишади.
Кизикарли маълумотлар
Чапақай инсонлар ҳақида кўпчилликка номаълум бўлган қизиқарли маълумотлар