ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка

ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка

ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка

ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка

Кўпчилик одатда Африка мамлакатларини ўта ночор аҳволда бўлган, одамлари қашшоқликда яшайдиган маскан сифатида тасаввур қилади. Агар сиз ҳам шундай фикрда бўлсангиз, ҳақ эканлигингизни айтишдан ўзга чорамиз йўқ. Аммо ушбу қитъада жойлашган Жанубий Африка Республикаси туризм соҳасида жуда илғор. У қитъанинг энг ривожланган мамлакати ҳисобланади.

ЖАР Африканинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, унинг икки томонини иккита океан ўраб туради. Мамлакат Намибия, Ботсвана, Зимбабве, Мозамбик ҳамда Эсватини билан чегарадош. ЖАР ўзига ҳос ва кўп миллатли мамлакат ҳисобланади. Бу ерда 11та давлат тили ва 3та пойтахт мавжуд.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b1e2499Ҳаёт тарзи
ЖАР Африка мамлакатлари орасида энг кўп олтин оладиган мамлакат саналади. Бу ерда бир йил давомида 190 тонна олтин қазиб олишади. Олтин қазиб олиш ЖАРнинг халқаро иқтисодиётидаги муҳим ўринларга чиқиб олиши учун ёрдам берган. Шу билан бир қаторда мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳамда виночилик ҳам яхши ривожланган. ЖАР жамоат транспорти тизими аъло даражада шакллантирилган ягона Африка мамлакати ҳисобланади.

d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b2164ebЎлкада аҳолининг 99%ида ҳайдовчилик гувоҳномаси бор. Йўл ҳаракатига амал қилиш маданияти ҳам ўта олий даражада. ЖАРнинг ичимлик суви сифати бўйича етакчи ўринларда туради. Бу ўлкада кран остидаги сувни ҳам қайнатмай ичиш мумкин. Мамлакат ҳудудида тарихдаги илк юрак кўчириш операцияси ўтказилган. 1967 йилда бўлиб ўтган жарроҳлик кардиохирург Кристиан Бернард томонидан амалга оширилган эди.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b22fd97Диққатга сазовор жойлари
“Аждаҳо” тоғи

Ушбу тоғ мамлакатнинг ўзига ҳос тимсоли бўлиб, бундай номга тоғ атрофидаги булутлар сабаб бўлган. Айтишларича тоғ бағрида аждаҳо яшайди ва у одамлардан беркиниб ҳаёт кечиради. У ҳосил қиладиган буғ ҳудуд атрофида йиғилиб қолар эмиш. Мазкур тоғда фойдали қазилмалар ҳаддан ташқари кўп. Унинг бағрида бир қанча қўриқхоналар жойлашган.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b247768Крюгер
Бу мамлакатнинг энг машхур миллий боғи бўлиб, 2 миллион гектарлик ҳудуддан ўрин олган. Боғ маъмурий жиҳатдан 14 та экозоналарга бўлиб қўйилган. Бу ерда турли ҳил жониворлар ҳаёт кечиришади. Улардан энг машхурлари эса шер, каркидон, буйвол, фил ва леопарддир.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b260dd7“Тугела” шаршараси
“Тугела” шаршараси эса дунёдаги энг баланд шаршаралар рейтингида Анхелдан кейинг иккинчи ўринни эгаллайди. У Натал қироллик миллий боғи ичида жойлашган. Сувнинг пастга тушиш баландлиги 948 метрни ташкил қилади.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b278dc4ЖАР ҳақида қизиқарли фактлар
Мамлакат ҳудудида маҳаллий ўсимликларнинг 1800 хил тури мавжуд.

ЖАР одамлари денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш кўрсаткичлари бўйича дунёдаги етакчи ўринлардан бирида туради.

ЖАР ҳудудидаги энг йирик шаҳар Ёханесбург ҳисобланади.

Ушбу мамлакат одамларининг менталитети славян халқларига ўхшаб кетади.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b290a33Тарихда фақатгина бир марта 3 нафар нобел мукофоти совриндори бир кўчада истеъқомат қилган ва бу кўча айнан ЖАР да бўлган.

Мамлакат ҳудудидан топилган инсон қолдиқларининг ёши 160 000 йилга тенг экани аниқланган.

“Куллинан” номли энг йирик олмос ЖАР ҳудудида қўлга киритилган.
d0b6d0b0d180 d0bad19ed0bfd187d0b8d0bbd0b8d0bad0bad0b0 d0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b2d0b0 d0bdd0bed0bcd0b0d18ad0bbd183d0bc d0b0d184d180 660e36b2abc34

Кизикарли маълумотлар
ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка