Жаҳаннамга бегона қил узбекча шеър
Қалбим ишққа тўлиб тошсин,
Ё Раб, мани девона қил.
Жаннатингда қадрим ошсин,
Жаҳаннамга бегона қил!
Хижолатман одатимдан,
Нуқсон тўла тоатимдан.
Хабардорсан холатимдан,
Жаҳаннамга бегона қил!
Ўғлим, қизим деб атарим,
Хам волидам, хам падарим.
Эй муаллифи қадарим,
Жаҳаннамга бегона қил!
Нафс бирла хирс қилганча мот,
Фирдавсга бўлмайин ёт.
Жоним қўлида бўлган Зот,
Жаҳаннамга бегона қил.
Кечир, хаққим еганнида,
Бу «мунофиқ» деганнида.
Гохи қўрқув енгганнида,
Жаҳаннамга бегона қил.
Ўйлаб ахли аёлимни,
Дард эгаллар хаёлимни.
Тўрт нафар тили болимни,
Жаҳаннамга бегона қил.
Азонинг тўлган қулоқни,
Мусхафинг ўпган дудоқни.
Уйингга шошган оёқни,
Жаҳаннамга бегона қил.
Ўз йўлингда хизматдаги,
Кўзи ёшни хилватдаги.
Маҳбубингни хижратдаги,
Жаҳаннамга бегона қил.
Не қиларман сувни лойлаб?
Душманнинг хатосин пойлаб,
Дахрийнида мўмин айлаб,
Жаҳаннамга бегона қил.
Абдураҳмон Мешаян
Шерлар
Жаҳаннамга бегона қил узбекча шеър