Фироқ тугай деди бироз сабр қил узбекча шеър

Фироқ тугай деди бироз сабр қил узбекча шеър

Фироқ тугай деди бироз сабр қил

Фироқ тугай деди бироз сабр қил

Эй менинг яримим, жуфту халолим,
Фироқ тугай деди бироз сабр қил.
Аллоҳга етади дуою охим
Хижронлар ўтади сен ҳам шуни бил

Ўзингни асрадинг номаҳрамлардан
Никоҳдан кейин мухаббат учун

Мени ҳам асрагин кел гуноҳлардан
Қоронғу кечамда борлаган учқун.

Ҳаёлан сен ила қургайман сухбат
Тасвирлаб ўзимча ойдай жамолинг
Сенсиз кунларимда бор дея ҳикмат
Интизор кутгаймен сен келар онинг

Роббим учратгунча бўлгин саломат
Иймонга ҳаёга бурканган малак
Ўзингдан йироқ тут бегоналари
Сендан узоқ учсин ҳатто капалак

Рашк деган тан сохчим доим мен билан
Даюслик дегандан қўрийди мени
Ғаюрлик муслимга одам мерос
Қизғоним яшайман доимо сени

Никоҳимиз бизни бирлаштиради
Унгача сухбатлар тахажудларда
Гўзалиги сатр бўлган севгилим
Унутиб қўймагин дуоларингда

Эй менинг яримим, жуфту халолим
Фироқ тугай деди бироз сабр қил…

Шерлар
Фироқ тугай деди бироз сабр қил узбекча шеър