Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Ҳорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, бизнингча. Ўрганиш учун энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?

8 ўрин — француз тили
Француз тили — буюк олимлар ҳамда файласуфлар сўзлашган тил бўлиш билан бирга роман тиллари гуруҳига тегишли саналади. Дунёнинг 29 та мамлакатида яшовчи инсонлар мазкур тилда мулоқот қиладилар. Француз тилидаги энг қийин нарса — сўзларни тўғри талаффуз қилишдир. Тилни ўрганишга энди киришган инсонлар унли ҳарфлар туфайли жуда кўп адашиб қолишади. Француз тили дунёдаги энг кўп ўрганилган тиллар қаторида инглиз тилидан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e3306289b47 ўрин — норвег тили
Оғзаки норвег тилида аниқ бир тасдиқланган стандарт мавжуд эмас. Шу сабабли мулоқот вақтида жуда кўп қийинчилик юзага келади. Норвегиянинг бир шаҳрида тилни ўрганиб олиб, мамлакатнинг иккинчи бурчагига йўл олсангиз, бу ерликлар сизни тушунмасликлари ҳам мумкин. Норвег тилида шевалар ҳаддан ташқари кўп.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e33063e6da6 ўрин — немис тили
Немис тилида ҳам шевалар етарлича. Сўзларни тўғри талаффуз қилиш учун 44 та товушни ўрганиш керак. Немис тили грамматик жиҳатдан ҳам бироз қийин туюлиши мумкин. Мазкур тилдаги сўзлар ҳаддан ташқари кўп турланиши сабабли ҳам ўрганиш вақтида қийинчиликлар юзага келади.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e3306558c85 ўрин — иврит тили
Иврит — дунёдаги энг қадимий тил саналади. Унинг ёзилиши ҳам, грамматикаси ҳам тилни ўрганиш вақтида катта қийинчиликларга сабаб бўлади. Ҳарфларнинг барчаси бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайди, бундан ташқари иврит тилидаги матнни ўнгдан чапга қараб ўқиш керак.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e33066c1344 ўрин — исланд тили
Бу ҳам дунёдаги энг қадимги тиллардан бири ҳисобланади. Расман мазкур тилда сўзлашувчилар фақат Исландияда яшашади. Тилнинг асос грамматикаси 10 асрдан бери деярли ўзгармаган, лексикаси ҳаддан ташқари қийин, ушбу тилни мустақил равишда ўрганиш имконсиз.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e3306816d43 ўрин — рус тили
Рус тили ҳам ўрганиш учун қийин саналади. Бу айниқса, тилни ўзлаштириш истагидаги хорижликларга тегишлидир. Товушлар ва ҳарфларнинг кўплиги, урғу тушунчаси, синонимлар ҳам ўқувчиларни жуда кўп адаштиради.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e330698ed22 ўрин — араб тили
Дунёдаги энг мураккаб тиллардан бири — араб тили ҳисобланади. Араб тилининг ёзуви ҳаддан ташқари қийин. Аслида араб алифбосидаги ҳарфлар сони 28 та, аммо улар сўз бошида, ўртаси ва охирида келишига қараб турлича ёзилади. Фонетикада ҳам ўзига хосликлар етарлича.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e3306b00f11 ўрин — хитой тили
Хитой тили дунёдаги энг мураккаб тил сифатида Гиннес Рекордлари китобига киритилган. Хитой луғатларида 85 000 тадан ортиқ иероглифлар мавжуд, аммо сўзлашувда уларнинг 7000 таси ишлатилади. Уларнинг ҳар бирини эслаб қолиш лозим. Иероглифларни тўғри ёзиш эса бутунлай бошқа масала. Фонетикада тўрт ҳил оҳанг мавжуд бўлиб, битта сўзни нотўғри талаффуз қилиш орқали унинг маъносини бутунлай ўзгартириб юбориш мумкин.
d0b4d183d0bdd191d0b4d0b0d0b3d0b8 d18dd0bdd0b3 d0bcd183d180d0b0d0bad0bad0b0d0b1 d182d0b8d0bbd0bbd0b0d180 d182d0bed0bf 8 d180d0b5d0b9d182 660e3306c8ef8

Кизикарли маълумотлар
араб тили, Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит