Жоним сизга бўлган ишқим ўзгача узбекча шеър

Жоним сизга бўлган ишқим ўзгача узбекча шеър

Жоним сизга бўлган ишқим ўзгача

Жоним сизга бўлган ишқим ўзгача

Жоним сизга бўлган ишқим ўзгача
Севаман киприкдан ҳатто кўзгача
Битта нигоҳингиз учун жон фидо
Сизни менга атаб яратган Ҳудо.

Соғинчим ўзингиз борим ўзингиз

Ғурури тоғдек орим ўзингиз
Жонингиз эҳтиёт қилинг мен учун
Жуда ҳам керакциз эртага,бугун.

Сиз билан ҳар оним қувончга тўла
Суянган тоғимсиз омадим кула
Сизни энг баҳтиёр инсон қилайин
Меҳрибоним бўлинг жонга ўрайин

Кулиб юринг дойим қадри осмоним
Ҳеч кимга бермайман ўзимни жоним
Юрагим сизники қалбим сизники
Муҳаббатдек туйғу муштоқ қизники

Озгина меҳрингиз гадози ўзим
Сиз учун аталган ҳар битта сўзим
Севгини азоби сиз билан ўтса
Розиман қийноғи қўлимдан тутса

Умримнинг шохисиз қироли сизсиз
Жаранглаб яйраган дил тори сизсиз
Соғиниб ўтади ҳар бир дақиқам
Сизсиз яшолмайман азизим ҳечам.

Шерлар
Жоним сизга бўлган ишқим ўзгача узбекча шеър