Чжан-Сян ҳақида маълумотлар
Чжан-Сян (? — милоддан аввалги 103-йил)
Қадим замонлардан буён Шарқ ва Ғарбни, хусусан, Хитой ва Европани ўзаро боғлаб келган, ушбу йўналишдаги савдо карвонлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган «Буюк ипак йўли» ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо мазкур савдо йўлидан қайси вақтдан буён фаол фойдалана бошланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўпчиликни қизиқтирса керак.
Манбаларга кўра, «Буюк ипак йўли»нинг очилишида милоддан аввалги ИИ асрда яшаган хитойлик дипломат ва сайёҳ Чжан Сяннинг хизматлари катта. Айнан, шу хитой дипломат биринчи бўлиб Тян-Шан тоғлари оша Хитойдан Ўрта Осиёга саёҳат қилган. Чжан Сяннинг босиб ўтган йўлидан Европа ва Хитой ўртасида қатнайдиган савдо карвонлари кенг фойдалана бошлаган. Маълумки, Хитой қадим замонлардан четга кўплаб миқдорда ипак чиқарган ва шунинг учун ҳам кейинчалик бу йўл «Буюк ипак йўли» номини олган.
Чжан Сяннинг туғилган йили аниқ эмас, аммо манбалардан бизга унинг милоддан аввалги 103-йилда вафот этгани маълум. Милоддан аввалги 138-йилда Чжан Сян хитой императори У Дининг топширигига биноан, муҳим дипломатик миссияни амалга ошириш мақсадида Пекиндан Ўрта Осиёга саёҳат қилган. Ушбу саёҳати натижасида сайёҳ биринчи бўлиб Ўрта Осиё, Помир ва Тян-Шан тоғлари, Амударё ва Сирдарё, Лобнор кўлига қуйилувчи Торим дарёлари ҳақидаги маълумотларни Хитойга олиб келган. Тарихчилар беда, узум, анор, бодринг, ёнғоқ ва бошқа бир қатор маданий ўсимликларнинг Хитой ҳудудига кириб келишини ҳам Чжан Сян номи билан боғлайдилар.
Чжан Сяннинг милоддан аввалги 138-йилгача бўлган фаолияти тўғрисида маълумотлар жуда кам. Баъзи манбаларга кўра, у Хитой императори саройида дипломатии лавозимни эгаллаган. Ўша пайтларда шимолий чегаралари «Буюк Хитой девори»дан ўтган Хитой бирмунча тез ривожланиб, кучайиб бораётган эди. Тарихчиларнинг ёзишича, Чжан Сяннинг саёҳатига қадар хитойликлар Гоби чўли, Тибет ва Мўғилистон ўртасидаги Сайдам ботиғидан ғарбга ва шимолга деярли боришмаган ва бу ҳудудларни деярли билишмаган.
Ўша вақтларда табиий тўсиқлар – чўллар, баланд тоғ тизмалари ва кенг даштларда кўчиб юрувчи хуннлар қабиласи Хитойнинг Ўрта Осиёдаги ўтроқ халқлар билан алоқа ўрнатишига ҳалакит қилар эди. Шунинг учун ҳам хуннларга тегишли ерлардан ғарбда яшайдиган ва Хитойга иттифоқчи бўлиши мумкин бўлган катта юечжилар (кушонлар)ни қидириб топиш мақсадида Чжан Сян элчи сифатида Ўрта Осиёга юборилган. Ҳозирги Ланчжоу шаҳридан йўлга чиққан элчилар хуннлар ҳудудида хибсга олиниб, 10 йил асирликда сақланган.
Милоддан аввалги 128-йилда хуннлар қўлидан қочишга муяссар бўлгач, Чжан Сян Марказий Тян-Шан тоғлари довонларицан ошиб, Жехай («Музламайдиган кўл», ҳозирги Иссиқкўл) кўлининг жанубий қирғоқларидаги усун қабиласи ерларига етиб келди. Бу ерда Чжан Сянга юечжиларнинг жануби-ғарбга, ҳозирги Ўзбекистан ҳудудидаги Фарғона водийсига кўчиб жойлашганлиги маълум бўлган. Аммо хитой элчиси юечжиларни Фарғонадан ҳам тополмади, чунки улар янада узоқроққа — Амударё ва Сирдарёнинг ўрта оқимидаги Бақтрия ва Суғдиёнага кўчиб кетишган эди.
Ниҳоят, юечжилар жойлашган ерни топгач, бу ерда бир йил яшаган Чжан Сян милоддан аввалги 127-йилнинг охирида яна Хитой томон йўл олди. У Помир тоғларини шимол томондан айланиб ўтиб, Олой водийси ва Торим дарёсининг бош ирмоғи бўлган Юқори Ёркенд дарёси орқали Торимнинг ўнг ирмоғи Хутан дарёси водийсига етиб келган. Такла-Макон чўлининг жанубий чеккалари орқали бир воҳадан иккинчи воҳага ўтаётиб, сайёҳ оқмас ва кўчиб юрувчи Лобнор кўли жойлашган пасттекисликка дуч келади.
Чжан Сяннинг саёҳати Лобнор кўлидан Олтинтоғнинг шимолий ёнбағирлари бўйлаб давом этган ва бу ерда сайёҳ яна хуннлар кўлига тушиб, бир йил вақтини асирликда ўтказишга мажбур бўлган. Бу сафар ҳам қочишга муваффақ бўлган сайёҳ милоддан аввалги 125-йилда биттагина ҳамроҳи билан Хитойга қайтиб келди. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Чжан Сян ушбу ун уч йиллик саёҳати давомида 25 минг ли (14,2 минг километрдан ортиқ) масофани босиб ўтган.
Хитойга қайтгач, Чжан Сян ўз саёҳати ҳақида батафсил ҳисобот тайёрлаган. Ҳисобот хитойлик тарихчи Сима Сян томонидан қоғозга туширилиб, ўша пайтдаги Хитой ва бошқа ҳудудларда Ўрта Осиё ҳақидаги географик билимларнинг тарқалишига муҳим рол ўйнаган.
Чжан Сян хитойликларга биринчи бўлиб Каспий (Шимолий) ва Орол (Ғарбий) денгизларининг мавжудлиги ҳақиқа хабар берган ва Ўрта Осиёдаги асосий дарёларнинг қайси томонга қараб оқиши ва қаерга қуйилишини тўғри аниқлаган. Мазкур ҳисоботда Осиё қит`асининг Форс кўрфази ҳамда Ўртаер денгизигача бўлган ғарбий худудлари ва олдин хитой адабиётларида тилга олинмаган Ҳиндистон тўғрисидаги баъзи маълумотлар мавжуд.
Чжан Сян Ҳиндистонга Бирма (ҳозирги Мянма) ва Ассом (ҳозирда Ҳиндистоннинг алоҳида штати) ҳамда Осиёнинг жануби-шарқидаги денгизлар орқали борган. Сайёҳ босиб ўтган мазкур йўналиш Хитойни Ганга водийси билан боғлайдиган асосий йўлга айланган. У орқали милоддан аввалги ИИ ва И асрлар бўсағасида Хитойдан Ўрта ва Ғарбий Осиё мамлакатларига борувчи дунё аҳамиятига эга бўлган савдо йўли — «Буюк ипак йўли»нинг жанубий тармоғи ўтган.
Милоддан аввалги 118 ва 115-йиллар ўртасида Чжан Сян Тян-Шан тоғлари орқали Ўрта Осиёга иккинчи саёҳатини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда хитойлик тарихчи Сима Сян «ушбу саёҳат натижасида Хитой ўзидан шимоли-ғарбда жойлашган мамлакатлар билан алоқа йўлларини очди», деб ёзган этди.
Чжан Сяннинг саёҳатлари тўғрисидаги ҳисоботлари Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасида сиёсий ва савсо-иқтисодий алоқаларнинг Австралияни, Шимолий Американинг ғарбий қирғоқларини, Тинч, Ҳинд ва Атлантика океанларини тадқиқ этган ва харитага туширган. Картографияга кучайишида катта рол ўйнаган «Буюк ипак йўли»нинг дунё аҳамиятига молик савдо йўлига айланишида муҳим ўрин тутган. Шунинг учун ҳам мутахассислар хитойлик сайёҳнинг сафар ҳисоботини аҳамияти жиҳатдан Христофор Колумбнинг испан қироли хазинабони Луис де Сантахелга «Янги дунё», яъни Американинг очилиши ҳақида йўллаган мактубига қиёслашади.
Кизикарли маълумотлар
Чжан-Сян ҳақида маълумотлар