Ички қўрқувни аниқловчи руҳий тест: Суратда биринчи нимани кўрдингиз?

Ички қўрқувни аниқловчи руҳий тест: Суратда биринчи нимани кўрдингиз?

Ички қўрқувни аниқловчи руҳий тест: Суратда биринчи нимани кўрдингиз?

Ички қўрқувни аниқловчи руҳий тест: Суратда биринчи нимани кўрдингиз?

Орамиздаги ҳар битта инсонда турли фобия ҳамда ички қўрқувлар мавжуд. Буни ўзингиз ҳам англамаган ҳолатда бўлишингиз мумкин, ушбу ҳаётда нимадандир қаттиқ қўрқиш унинг қаршисида қўрқув мавжуд эмаслигини билан ўлчанмайди. Одатда бундай қўрқув онг остига чуқур жойлашган бўлади. Биз ҳаёт давомида қандай ички қўрқувлар яшашимизга ҳалал бераётганини яхши тушунамиз. Кимдир омадсизликдан, кимдир қоронғуликдан, кимдир эса илонлару ўргимчаклардан қўрқади.

Айримларни ёлғизлик, айримларни қарилик, бошқаларни касаллигу ўлим тушунчаси қўрқувга солади. Ушбу қўрқувлардан ҳалос бўлиш жуда қийин иш. Сизнинг онгингиз остига жойлашган қўрқув нимага нисбатан шаклланган эканлигини қуйидаги визуал тест аниқлаб беради.

d0b8d187d0bad0b8 d29bd19ed180d29bd183d0b2d0bdd0b8 d0b0d0bdd0b8d29bd0bbd0bed0b2d187d0b8 d180d183d2b3d0b8d0b9 d182d0b5d181d182 d181d183 660e31bb133a0Suratga nazar ташланг ва унда биринчи бўлиб нимани кўрганингизни белгиланг:

  • Олма
  • Капалак
  • Пичоқ
  • Қурт

d0b8d187d0bad0b8 d29bd19ed180d29bd183d0b2d0bdd0b8 d0b0d0bdd0b8d29bd0bbd0bed0b2d187d0b8 d180d183d2b3d0b8d0b9 d182d0b5d181d182 d181d183 660e31bade2bc
Олма
Ўлимдан жуда қаттиқ қўрқасиз. Балки ҳаёт билан видолашиш ўзингиз учун қўрқинчли эмасдир, аммо яқинларингиз ҳамда оила аъзоларингизни йўқотиш эҳтимоли сизни даҳшатга солади. Айрим инсонлар болалик вақтларида ўзларининг яқинларини йўқотиб қўядиган бўлсалар, бутун умр ушбу кемтикни тўлдира олмай яшайдилар.

Маслаҳат: Ҳаётингиз ҳамда миянгизни тушкунлик кайфияти билан тўлдирманг. Тақдир измини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Аммо, ўзгартириб бўлмайдиган табиат қонуни қаршисидаги қўрқув туфайли бутун умрни ҳавога совуриш мумкин.

Капалак
Сизнинг энг катта қўрқувингиз — ўз ичингизда. Ҳаётда ўта содиқ, ишончли ва меҳрибон инсонга айланишингиз мумкин, аммо сизни алдашларидан қаттиқ қўрқасиз. Зеро, бундай ҳолат ҳаётингизда аввал ҳам содир бўлган. Шу тариқа инсонларга бўлган ишончингиз йўқолган. Уларга нисбатан бўлган қўрқув ҳисси инсонлар билан ўзаро муносабат ўрнатишингизга ҳам ҳалал беради.

Маслаҳат: Қўрқувнинг кўзига тик қаранг. Жасоратли бўлсангиз, муаммолар ҳам ўз-ўзидан ҳам бўлади.

Пичоқ
Сиз ҳаётда энг кўп касалликлардан қаттиқ қўрасиз. Шу сабабли саломатлигингизга эътибор қаратасиз, ўзингизни асраб-авайлашга ҳаракат қиласиз. Аммо,  эҳтимолий  ҳасталик ҳақидаги ҳаёллар умрингизни завол қилмаслиги керак. Йўқса, бу руҳий ҳолатингизга катта зарар етказиб қўяди.

Маслаҳат: Ёмон ҳаёллардан узоқроқ бўлинг, улар инсон организмига айрим касалликлару вируслардан кучлироқ таъсир кўрсатади.

Қурт
Суратда биринчи бўлиб қуртни кўриш — арвоҳлардан қаттиқ қўрқишга ишора қилади. Бу қўрқув болалигингиздаги ҳотиралар билан бевосита боғлиқ. Сизни нафақат руҳлар, балки қоронғулик ҳам даҳшатга солади.

Маслаҳат: Руҳий жиҳатдан ҳам улғайишингиз керак. Аслида бу қўрқув фақатгина миянгизда. Унга асир бўлишни бас қилинг.

Кизикарли маълумотлар
Ички қўрқувни аниқловчи руҳий тест: Суратда биринчи нимани кўрдингиз?