ТОП 25: Дунёдаги энг кенг тарқалган фамилиялар
Кўпчилик, эҳтимол АҚШ ва бошқа инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда энг кенг тарқалган фамилия Смит эканлигини аллақачон билади. Аммо Испанияда қайси фамилия етакчи эканлигини биласизми? Хитойдачи?
25. Смит
Ушбу фамилия келиб чиқиши британ бўлиб, аста-секин бошқа кўплаб инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларга тарқалди. АҚШ, Канада, Буюк Британия,Шотландия, Австралия ва Янги Зеландияда энг кенг тарқалган фамилия саналади.
24. Гарсия
Гарсия -Испанияда энг кенг тарқалган фамилия, Кубада иккинчи ўринда энг машҳур ва Мексикада учинчи ўринда. Испанларнинг оммавий иммиграцияси туфайли у Қўшма Штатларда жуда кўп ишлатилган фамилия бўлиб, ҳозирги кунда Штатларда энг кўп тарқалган саккизинчи ўриндаги фамилиядир.
23. Мартин
Францияда ушбу фамилия деярли 235 минг кишида, шунинг учун уни бу ерда тез-тез ушбу фамилияга дуч келишингиз мумкин. Аслида, бу Мартинус лотин фамилиясининг қисқартирилган шакли. Бундан ташқари, Мартин бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам кенг тарқалган исмдир.
22. Росси
Росси Италияда энг кенг тарқалган фамилия. Диаспора туфайли, бу Аргентина,Австралия, Австрия, Бразилия, Канада, Чили, Франция, Мексика, Перу, АҚШ ва Уругвай каби бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалган.
21. Новак
«Янги одам», «янги келган» ёки «бегона» деган маънони англатувчи ушбу фамилия славян халқлари гуруҳида тез-тез учрайди (ҳам исм, ҳам фамилия сифатида). У Чехия, Полша ва Словенияда энг юқори поғонада, шунингдек Хорватия, Сербия ва Руминияда ҳам кенг тарқалган.
20. Фернандес
«Фернандонинг ўғли» дегани. Бу жуда кенг тарқалган испан фамилияси. Бу энг машҳур исмлар бўйича Аргентинада тўртинчи, Испанияда саккизинчи, Парагвайда ўнинчи ва Мексикада 13-ўринда туради.
19. Смирнов
Смирнов ёки Смирнова — Россияда энг кенг тарқалган фамилия. Бу «тинч»,”босиқ”, «юмшоқ» деган маънони англатади.
18. Силва
Бразилия аҳолисининг деярли 10% ушбу фамилияни олиб юради. Лотин тилидаги «силва» сўзидан олинган бўлиб, ўрмон деган маънони англатади ва шунингдек Португалия, Африка, Осиёдаги минтақаларида, шу жумладан Ҳиндистон ҳамда Шри-Ланкада ҳам машҳурдир.
17. Муҳаммад
Ушбу фамилия биринчи навбатда Ислом динининг пайғамбари билан боғлиқ. Фамилия ва исм сифатида Муҳаммад мусулмон дунёсидаги бошқа барча фамилияларга қараганда кенг тарқалган.
16. Кумар
Кумар фамилиясининг келиб чиқиши Индуизмнинг Ҳиндистондаги энг қадимги келиб чиқиши билан изоҳланиши мумкин. Бу Ҳиндистонда энг машҳур ва дунёда энг кенг тарқалган саккизинчи ўриндаги фамилиядир.
15. Гонсалес
Кўпинча Лотин Америкасида тез-тез учрайдиган жуда машҳур испан фамилияси. Бу Испанияда иккинчи, Аргентина, Чили, Мексика, Парагвай ва Венесуелада энг тез-тез учрайдиган бешта фамилиядан биридир.
14. Мюллер
Ушбу немисча сўз тегирмончи деган маънони англатади. Германияда энг кенг тарқалган фамилия. Мюллер шунингдек, Австрияда энг кўп тарқалган фамилиялар орасида бешинчи ўринни эгаллайди.
13. Коен
Яхудий сўз «руҳоний» деган маънони англатади. Ва, албатта, бу фамилия Исроилда жуда кенг тарқалган. Кўплаб яҳудийлар бўлган мамлакатларда ҳам тез-тез учрайди.
12. Нгуен
Бу Ветнамдаги энг кенг тарқалган фамилия бўлиб, у ерда аҳолининг деярли 40 фоизи ушбу фамилияда юради.
11. Хон
Бу мўғул келиб чиқиши фамилияси ва унвони, шу билан бирга Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларида, асосан мусулмонлар орасида энг кенг тарқалган фамилиядир. Кўпинча Хон фамилиясини Покистон, Афғонистон, Уммон, Туркия ва бошқа баъзи мамлакатларда топиш мумкин.
10. Родригез
Испания, Лотин Америкаси ва АҚШда кенг тарқалган Родригес фамилияси «Родригонинг ўғли» деган маънони англатади. Кўпинча у Колумбийда, кейин Аргентинада учрайди ва Бразилияда тўққизинчи ўринда туради.
9. Вонг
Хитойда ушбу фамилия машҳурлиги бўйича Ли ва Тсанг сингари тез-тез учрайдиган фамилиялардан етакчи тарзда 100 миллионга яқин фуқароларга тегишли.
8. Андерсон
«Андерснинг ўғли» деган отанинг исмидан келиб чиққан ҳолда, бу фамилия Британия ороллари ва Скандинавия мамлакатлари ўртасидаги минтақага хосдир. Бу Швециядаги энг машҳур, Норвегия ва Данияда жуда яхши таниш бўлган фамилиядир.
7. Йилмаз
«Енгилмас» ёки «жасур» деб таржима қилинади. Баъзан бу фамилия, баъзан эса исм шаклида бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, у Туркияда энг кенг тарқалган исмлардан бири. Ушбу мамлакатда одамлар 1934 йилгача махсус фамилия қонуни жорий қилинишидан олдин фамилияларга эга эмас эдилар. Туркияда Кая, Демир ёки Саҳин каби фамилиялар ҳам жуда машҳур, аммо улар Йилмаздан ўзиб кетолмайди.
6. Траор
Бу фамилия Ғарбий Африканинг бир қатор мамлакатларида, масалан, Мали, Сенегал ва Гвинеяда кенг тарқалган. Худди шу минтақадаги инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда ушбу фамилия кўпинча «Трауолли» деб талаффуз қилинади.
5. Иванов
Бу Белоруссияда энг машҳур фамилия, шунингдек, Россия ва Болгарияда жуда кенг тарқалган. Иван исмидан келиб чиққан.
4. Аҳмад
Мусулмон мамлакатларида, хусусан Миср, Судан, Сурия ва Бангладешда кенг тарқалган жуда машҳур арабча исм.
3. Лопес
Лотин лупусидан (бўри) олинган, Лопез жуда машҳур испан фамилияси. Баъзи мамлакатларда аналоглари мавжуд. Шундай қилиб, Португалияда бу Лопес, Италияда- Лупо, Францияда — Луп ва Руминияда — Лупу ёки Лупеску. Бу нафақат Лотин Америкасида жуда машҳур, балки Буюк Британияда яшовчи испанлар орасида кенг тарқалган фамилия ҳамдир.
2. Ким
Корея ярим оролидаги (Шимолий ва Жанубий Кореяда) энг машҳур фамилиялардан бири Ким аҳолининг деярли 22 фоизининг паспортларида қайд этилган. Ким «металл», «темир», «олтин» деб таржима қилинади.
1.Пападопулос
Юнонлар кўпинча ушбу фамилияда бўлишади. АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Скандинавиядаги юнон диаспораларининг вакиллари кўп ҳолларда айнан шу фамилия билан танилган. Улардан ташқари, кипрликлар ҳам кўпинча Пападопулус фамилиясига эга бўлишади. Ушбу исм «руҳонийнинг ўғли» деб таржима қилинади.
Кизикарли маълумотлар
ТОП 25: Дунёдаги энг кенг тарқалган фамилиялар