Сени соғиндим деб айтолмадим согинч хакида шеър

Сени соғиндим деб айтолмадим согинч хакида шеър

Сени соғиндим деб айтолмадим

Кўзларим соғиниб излаганда,
Юрагим сени деб йиғлаганда,
Вужудим соғинчдан титраганда,
Сени соғиндим деб айтолмадим

Тунлар мени ҳижрон қийнаганда,
Юрак сени исминг такролганда,
Танам соғинчдан титраганда,
Сени соғидим деб айтолмадим.

Кўзлар сенсиз зулматда қолганда,
Қўлларим меҳрингсиз музлаганда,
Лабларим соғинчдан титраганда,
Сени соғиндим деб айтолмадим.

Соғинсамда бир бора боролмадим,
Кўзлар излганда тополмадим.
Қалб ҳар зарбида сени деганда,
Сени соғиндим деб айтолмадим

Согинч хакида шерлар, Шерлар
Сени соғиндим деб айтолмадим согинч хакида шеър