Баҳтли қилмадим севги хакида шеър
Олддан оққан сувни йўқ экан, қадри,
Бир яҳши гўзалнинг қадрин билмадим.
У гўзал шунчалик мени севарди,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.
Шундай содда эди, шунчалар содда,
Хали алданмаган эди, хаётда,
Виждоним қийналар энди азобда,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.
Жуда гўзал эди, жуда чиройли,
Одобли қиз эди, ибо-хаёли,
Мени тутар бир кун унинг уволи,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.
Хар куни тўқидим, хар ҳил ёлғонлар,
Қулоғига илиб юрдим, лағмонлар,
Юрагимни қийнар, энди армонлар,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.
Мени деб айланди, у ярим дилга,
Орзулари ёниб айланди, кулга,
Баҳтли бўлмоқчийди, мен билан бирга,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.
Кўзларим кўр экан, қулоқларим кар,
Ҳушнуд бу кунингдан бўл энди баттар,
Килганларинг бир кун ўзинга қайтар,
Сени севган қизни баҳтли қилмадинг.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Баҳтли қилмадим севги хакида шеър