Севиб қолсангиз севги хакида шеър

Севиб қолсангиз севги хакида шеър

Севиб қолсангиз

Кўнглингизни сўраб олардим,
Олиб келган гулим олсангиз.
Ишонинг мен бахтли бўлардим,
Агар мени севиб қолсангиз.

Бахтлилардан бахтли қилардим,
Ҳаётимга кириб келсангиз.
Қўлингиздан маҳкам тутардим,
Агар мени севиб қолсангиз.

Бахт узугин танлаб олардим,
Юрагимга  умид берсангиз.
Дунёларга сиғмай қолардим,
Агар мени севиб қолсангиз.

Бахт қасрига олиб борардим,
Бир жилмайиб кулиб қўйсангиз.
Дардингизни дойим олардим,
Агар мени севиб қолсангиз.

Мен севгида ахтли бўлардим,
Севги чўғин қалбга солсангиз.
Ишонинг мен бахтли бўлардим
Агар мени севиб қолсангиз.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Севиб қолсангиз севги хакида шеър