Армонли муҳаббат айрилик хакида шеър

Армонли муҳаббат айрилик хакида шеър

Армонли муҳаббат

Қадри менга нондайин азиз
Сувдай покдир ҳаёллари ҳам.
У сиз ўтган ҳар бир онимда
Қалбим учун бошланар мотам.

Аллоҳимдан бордир ўтинчим
Олисда ёр сенга омонат.
Жонин асраб-авайла ё раб
Бир гап бўлса бўлар қиёмат.

Бирга бўлиш этмади насиб

Тақдир экан ўзга билан у.
Шукур дейман майли борига
Аҳир менга энг яқин дўстку.

Мендан йироқ кетган бўлсада
Қалбин омонат деб қолдирган.
Ўзга билан тақдир боғлаб у
Тириклайин мени ўлдирган.

Лек севаман жонимдан ортиқ
Она сўзин инкор қилолмас.
Яхши фарзанд ота-онага
«ЙЎҚ»сўзини ишлата олмас…

Соғинганда расмини қучиб
Ҳаёлларда боғлар кезаман.
Бевафоку деманг уларни
Чин дилимдан яхши кўраман.

Уйга борсам олиб бораман
Дер эдилар зиёратларга.
Энди бунинг имкони йўқдир
Улар жуфтку қолдим мен якка.

Ўзга билан тақдир йўлида
Кетар ёрим унутма ҳар он.
Сени мендек ҳеч ким севолмас
Мендек меҳр беролмас ишон.

Аллоҳ қайта умр берса ҳам
Яна сени танлардим билгин.
Бахтим учун ҳеч бўлмаганда
Куёв бўлиб саломат юргин.

Онсон эмас сени ўзгага
Бермоқлигим қалбим султони.
Нетай тақдир шуни истади
Керак экан севгим армони.

Соғиндим деб келолмасанг ҳам
Соғинганинг сезиб тураман.
Қанча олис бўлсанг ҳам мендан
Барбир сени яхши кўраман.

Айрилик хакида шерлар, Шерлар
Армонли муҳаббат айрилик хакида шеър