Соғинч согинч хакида шеър
Бир ховлида яшар эдик чуғурлашиб,
Неки бўлса, бирга баҳам кўрар эдик.
Тортишардик гоҳи тинмай бидирлашиб,
Бахтнинг дарёсида сузиб юрар эдик.
Шамолдек тез йилларимдан оғринаман,
Соғинаман, болалигим, соғинаман.
Қўғирчоққа талашганим опажоним,
Борардик-а, бирга дала- полизларга.
Дийдорингизга муштоқдир жоним маним,.
Тақдир бизни улоқтирди олисларга.
Энди ўзим йиғлаб, ўзим овунаман,
Соғинаман опажоним соғинаман.
Эркаликлар қилиб ака-укамга ҳам,
Маликадек яшабман-а, гуллаб боғим.
Сохталикка учраб бўлди, кўзларим нам,
Жигардек дўст йўқлигини билган чоғим.
Қадрингизга етмадим деб оғринаман,
Соғинаман, жигарларим соғинаман.
Ўртамизда йўллар, йиллар қоработир,
Ҳар кимнинг бор ўз ташвиши, рўзғор бўлак.
Кўнглимизни суғоради ўша хотир
Борлигини билдиради бедор юрак.
Чўкиб қолдим, соғинчлардан девонаман,
Соғинаман, жигарларим соғинаман.
Согинч хакида шерлар, Шерлар
Соғинч согинч хакида шеър