Сени ҳам даданг олиб берсин…
— Сени ҳам даданг олиб берсин…
Бу гап кичик Ҳадичага қаттиқ таьсир қилди. Қуръон китоби йўқлиги учун ўртоғини Китобини сўраб турганди.
Онасига секин айтди:
— Қуръон олиб беринг, деб.
Ёлғиз она Оиша ўйланиб қолди. Ҳаражат учун сақлаб юрган пули ҳам етмас экан саксон минг пули бор холос…
Жойнамозда Аллоҳдан сўраб, кўзида ёш билан ухлаб қолди. Тушида Имом Бухорий ҳазратларин кўрди. Қўлларида кўп китоб билан ёнидан ўтиб кетдилар. Олдиларида эса… Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кетяптилар. Оиша югуриб Расулуллоҳни қучоқлаб бир сўз дея олмай фақат йиғлаб, ичида:
«Ё, Расулуллоҳ! Имом Бухорийга айтинг, битта Қуръонидан берсинлар», деб хаёлидан ўтказди….
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишани елкасини силаб: «Сабр, сабр, сабр», дедилар ва кулиб: «Сиздек аёлларга мукофотлар бор» -дедилар.
Оиша уйғониб, пулни олиб Шаҳрихонга, китоб дўконига келди.
Қизчаси Ҳадича дўконга кирибоқ бир Қуръонни ушлаб:
— Шуни олайлик, деди.
Оиша дўкончи йигитга салом бериб, минг хижолатда:
— Бизни бор пулимиз шу, телефоним мана, илтимос пулини уч марта узиб тўлашга беринг, деди.
Дўкончи қизчага ҳайрат билан қараб:
— Исмингиз Ҳадичами? — деди.
Қизча:
— Ҳа, деди.
Йигит йиғлаб, қизчани қўлини юзига суртиб:
— Дўконимдаги ҳамма китоблар сизга бўлсин. Сиз сабаб кечқурун Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тушимга кириб
«Ҳадичамиз келади, Қуръон бер», дедилар,
деб ҳаяжонда титраб:
— Нима керак қизим яна, айтинг, деди.
Ҳадича ҳозир Қуръонини ўқияпти…
Хикоялар
Сени ҳам даданг олиб берсин…