Бўйра тўқувчи қиссаси

Бўйра тўқувчи қиссаси

Бўйра тўқувчи қиссаси

Бўйра тўқувчи қиссаси

Бўйра тўқувчи қиссаси.
Ибрат оламиз ҳаётий қисса!

Халил Саййид бўйра тўқишлик билан шуғулланар эдилар. Ҳар қачон жойнамозни ерга ёки шоли похоли устига ёзилганини кўрсалар, югуриб бориб жойнамоз тагига янги бўйра тўшаб қўяр эканлар. Ўша пайтдан бошлаб жойнамозлар тагига бўйра тўшаладиган бўлди.
Бир сафар ғаройиб туш кўрдилар…

Тушларида умуртқа суяклари ток -узум танасига айланиб ундан узумлар ўсиб чиқибди. Одамлар тўп-тўп бўлиб келиб узумдан еётган эканлар. Узум эса ҳеч тугамас эмиш!!!
Туш бир неча бор такрорлангач уламолардан бирининг ҳузурига бориб, тушларини сўйлабдилар… Олим фарзандлари борми йўқми сўрабди.
Саййид Холил: Маҳмуд исмли икки ёшар ўғлим бор—дебдилар
Олим: Уни «Ал-Азҳар» га ўқишга киргазинг. Шариат илмларини ўргансин. Шаъни улуғ инсон бўлиб етишади…
Шундай бўлди!!!
«Ал-Азҳарда ўқитдилар. Маҳмуд 8 ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олди. Ва дунёда биринчи бўлиб Қуръони Каримни Ҳафс ривояти бўйича тажвидли мусҳаф чоп эттирди…
Яна биринчи бўлиб Америкадаги конгрессда ва Лондонда Темза дарёси бўйидаги Гарвард Университети мажлислар залида Қуръон тиловат қилди…
БМТ қароргоҳида биринчи бўлиб азон айтган инсондир…
Роҳимаҳуллоҳ 1980 йил 24 ноябрда вафот этдилар.
Ўша токнинг узумларидан ҳамон баҳраманд бўлмоқдамиз…
Бу узумлар ҳеч қачон тугамайди!!!
Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин! Бизларга покиза зурриётлар ато қилсин ва Ўзи Рози бўладиган амалларга йўлласин!

Ота масжидларга бўйра тўшаб эҳсон қилар эди, ҳатто » ал-ҳусорий «бўйрачи» дея ном олди. Аллоҳ эса унинг ўғлини овозини бутун оламга таратди.
Аллоҳ учун қилаётган ҳеч қайси бир ишингизни арзимас санаманг!

Қори Маҳмуд Холил ал Ҳусорий….

Хикоялар
Бўйра тўқувчи қиссаси