Мен учун ҳам ўзингни асра севги хакида шеър
Севдим деган сўзингни асра,
Мени кутган кўзингни асра,
Сени топгум, ёнингга боргум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Асра, дилда мухаббатингни,
Асра менга кўнгил хатингни,
Менга атаб ҳамма гапингни,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Кўксингдан отилса минг фарёд,
Сени кўп йиғлатса бу ҳаёт,
Сабр қил, топмасанг бир нажот,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Синаб бир бор вадалар кучин,
Дилдан олмай хатолар ўчин,
Ўртада соф севгимиз учун,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Узун йиллар китобин ёпгум,
Бир кун йиғлаб изларинг ўпгум,
Бир кун сени барибир топгум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Юракка ин қурмайин қайғу,
Ҳаётингга солмагин оғу,
Сендан битта илтимосим шу,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Тўлдир жоним, қалбингни нурдан,
Гўзал бўлсин тунларинг кундан,
Севсанг агар Аҳадни чиндан,
Мен учун ҳам ўзингни асра.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Мен учун ҳам ўзингни асра севги хакида шеър