Сенсизликка ўрганиб қолдим севги хакида шеър
Сен йўқ сенсизликка ўрганиб қолдим,
Унгача айрилиқ ўтида ёндим.
Ҳаммадан, ҳаттоки ўзимдан толдим,
Энди сенсизликка ўрганиб қолдим.
Лек ҳамон ёлғизман йўқсан ёнимда,
Мисли бир азобсан ярим жонимда.
Энди иложи йўқ қайтиш ёнинга,
Сен йўқ сенсизликка ўрганиб қолдим.
Энди фақат вадаларинг қийнар мени,
Соғинаман ҳар эрта тонг ўйлаб сени.
Ташлаб кетдинг, ўйламадинг жоним мени,
Ёлғизгинам, сенсизликка ўрганиб қолдим.
Сени жоним, дунёларга алишмасдим,
Сендан бошқа гўзалларни ҳеч кўрмасдим.
Ўзга билан кетишингни мен билмасдим,
Сен йўқ мана сенсизликка ўрганиб қолдим.
Жоним, сени бахтга тўлиб севгандим,
Аллох гувох чин дилимдан севгандим.
Севгимизни қадрига етасан деб билгандим,
Энди кечдир, сенсизликка ўрганиб қолдим.
Мана бугун ажралдик биз икки томон,
Кўролмасдан соғинаман сени ёмон.
Энди сенга қайтолмайман севсамда ҳамон,
Сен йўқ сенсизликка ўрганиб қолдим.
Юрак ҳам ёлғизликка кўна бошлади,
Менга айтган сўзларинг кўнглим ғашлади.
Мендан кетмоқликни кўнглинг ҳушлади,
Майли кетгин, сенсизликка ўганиб қолдим.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Сенсизликка ўрганиб қолдим севги хакида шеър