Ашаддий юракни кўрмасанг бўлди севги хакида шеър
Саодат сўқмоғин излайин узоқ,
Сен бахтинг йўлидан тоймасанг бўлди.
Менга кўп кўринди севгидан қийноқ,
Сен ишқнинг сурурин қўймасанг бўлди.
Кўзингга боққанда кўзларим кулса,
Юрак дийдорингдан севиниб урса,
Севинчинг чеҳрамдан аксланиб турса,
Мени бахтли дея ўйласанг бўлди.
Сарҳадлардан қўрқиб яшасам нима?
Фақат ғамдан луқма ошасам нима?
Дунёга дардимни тошасам нима?
Сен фақат қувончдан сўйласанг бўлди.
Баҳорим ортидан эргашганда куз,
Кузнинг сўзларига беркинса афсус,
Севгим юрагимга қилса тажовуз,
Сен мени дўстлик деб сийласанг бўлди.
Булутлар ортига беркинса офтоб,
Бугун салқин дея ўйласанг бўлди.
Юзимга дўстликдан илинган ниқоб,
Ашаддий юракни кўрмасанг бўлди.
Севги хакида шерлар, Шерлар
Ашаддий юракни кўрмасанг бўлди севги хакида шеър