Кузатиш севги хакида шеър

Кузатиш севги хакида шеър

Кузатиш

Кузатиш

Кўзлар кўзга яна нигорон,
Бошга тушди бешафқат ҳижрон.
Муҳаббатга йўлдош имтиҳон,
Юрагингда мени олиб кет.

Сенсиз бедор тунларим билан,

Шерга сирдош кунларим билан,
Озурда жон унларим билан,
Юрагингда мени олиб кет.

Кўзларимда учқунлар маржон —
Қуёшдан-да балки нурафшон,
Адаштирмас йўлингдан мижгон,
Юрагингда мени олиб кет.

Шабадалар мен бўлиб ўпсин,
Сочларингни тўзитиб ўтсин,
Ҳар маконда меҳрим гул тутсин,
Юрагингда мени олиб кет.

Айрилиқнинг дарди кўп ёмон,
Гул чеҳранинг зарди хўп ёмон,
Бахтимга сен ой бор, кел, омон,
Юрагингда мени олиб кет.

Тушларимга кирганда кулча,
Дарак берса субҳидам қушча,
Жаранглатиб гар пичоқ тушса,
Сени кутгум сабри бетоқат,
Бахтимга сен кел тезроқ фақат…

Севги хакида шерлар, Шерлар
Кузатиш севги хакида шеър