Эрни даволовчи дори
Бир аёл дугонасини олдига келиб эридан шикоят қила бошлади:
— Эрим қачон уйга келса менга ташланади, бақиради, тергайди, бундан қутулишни иложи бўлмаяпти…
Дугонаси:
-Биласанми дугонажон, менда бир дори бор, уни менга бир танишим берган эди, қайси аёл бу дорини истемол қилса эри тинчланиб, сокин бўлиб қолади. Сенга ундан бир шиша бераман. Дорини қўллаш услубини ёдингда тут: Қачон эринг келиб сенга бақиришни бошласа, сен дарҳол дорини қошиқга олиб оғзинга сол, лекин ютиб юборма, қачон эринг тинчланса, кейин ют, — деди.
Аёл дорини олиб уйига кетди. Бир ҳафтадан кейин дугоналар яна учрашишди. Дорини истемол қилган аёл дугонасига:
-Раҳмат сенга, ҳақ экансан, дори эримга яхши таъсир қилди. Қачон дорини оғзимга солсам, ўша заҳоти эрим тинчланиб қолади, — деди хурсанд бўлиб.
Дугонаси:
— Эрингни тинчлантирувчи дори — бу аслида сукутингдир, — деди.
Эр гапирганда сукут сақлашни ўрганинг, аёллар! Бу иш фақат ва фақат фойда келтиради, уруш-жанжалларни даф қилади, рўзғорингизга барака олиб келади! Аёл киши эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган, одобсиз бўлса, Аллоҳ асрасин, бундай оила тагидан емирилган оила ҳисобланади ва эртами-кечми у қулаб тушади, парчаланиб кетади!…..
Хикоялар
Эрни даволовчи дори