Муҳаббат нима ?

Муҳаббат нима ?

Муҳаббат нима ?

Муҳаббат нима ?

Муҳаббат бу- Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечаларида у зотнинг ўринларида тўшакда ухлаган Али розиёллоҳу анҳудир. У Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ўлдириш учун жамланганини билар ва бу тўшакда у зотнинг ўрниларида қатл қилинишига аниқ ишонар эди.

Муҳаббат бу- Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга руҳини, обрўсини, молини фидо қилган Абу Бакрдир розиёллоҳу анҳудир. Уни Қурайш кофирлари уриб ҳушидан кетказишганда ҳушига келиб аввал айтган гапи » Росулуллоҳга нима бўлди» бўлган эди.

Муҳаббат бу- Бани Динорлик саҳобиядир. Саҳобалар унинг эри, отаси ва биродари Уҳудда шаҳид бўлишганида унга таъзия билдиришди. У эса Росулуллоҳ алайҳис салоту вас саломни қидирар эди. Унинг кўзи Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга тушгач шундай деди: » Сиз тирик экансиз, бошқа мусибатлар ҳеч нарса эмас, ё Росулаллоҳ».
Муҳаббат бу- Савбон розиёллоҳу анҳудир. Бир куни у ранги синиққан ҳолда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўринди. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар : » Нега рангинг ўзгарган ? » . У деди: » Менга ҳеч қандай касаллик ёки оғриқ йўқ. Аммо сизни кўрмай йўқотиб қўйсам соғиниб қолаяпман».

Муҳаббат бу- Ҳубайб розиёллоҳу анҳудир. У зотни асир олиб ўлдириш учун дор остига олиб келишди. Сўнгра улардан бири Ҳубайбга: » Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлишини ҳоҳлармидинг ?»-деди. Ҳубайб унга : » Аллоҳга қасамки, мен аҳлим ва авлодим ҳузурида тинчгина ўтириб Муҳаммадга бир тикан киришини ҳоҳламайман»-деган эди.

Муҳаббат бу — Абу Талҳа розиёллоҳу анҳудир. У зот Уҳуд ғазотида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга : » Ё Росулаллоҳ, яқин борманг, яқин борманг. Сиз мусибатга учраганингиздан менинг томоғимга ўқ қадалгани яхшироқ» — деган эди.

Муҳаббат бу- Умар розиёллоҳу анҳудир. Бу зот Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида у кишининг суюкли асҳобларига : «Муҳаммад ўлди деманглар. У зот Мусога ўхшаб Роббилари билан сўзлашгани кетдилар. Албатта қайтадилар» -деган эди.

Муҳаббат бу- Амр ибн Ос розиёллоҳу анҳудир. У киши айтади : » Ҳурмат юзасидан Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга тик боққаним йўқ».

Муҳаббат бу- Билол розиёллоҳу анҳудир. У зот Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан кейин азон айтолмай қолган эди. Бир марта ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу ундан азон айтишини сўраганларида унинг азонига бутун Мадина йиғлаган эди.

МУҲАББАТ БУ РОСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМДИРЛАР. У ЗОТ САҲОБАЛАРИГА : » МЕНГА ИНСОНЛАР ИЧИДАН ЭНГ СУЮКЛИСИ ОИША, КЕЙИН УНИНГ ОТАСИДИР» ДЕБ ЭЪТИРОФ ҚИЛГАН ЭДИЛАР. МУОЗ РОЗИЁЛЛОҲУ АНҲУГА: » ЭЙ МУОЗ, АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ, МЕН СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН» ДЕГАН ЭДИЛАР. У ЗОТ ҲАЗРАТИ АЛИГА : » СЕН МЕНДАН, МЕН СЕНДАНМАН» ДЕГАН ЭДИЛАР. У ЗОТ БИЗНИ ЭСЛАБ : » МЕНДАН СЎНГ БИР ТОИФА ИНСОНЛАР КЕЛИШАДИ. УЛАР МЕНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРИШАДИ. УЛАР ҲАТТО АҲЛИ ВА МОЛИНИ ФИДО ҚИЛИБ МЕНИ КЎРИШНИ ҲОҲЛАШАДИ» ДЕГАН ЭДИЛАР.

Бизга муҳаббатни ўргатган, қалбни қалбга улфат қилган, яхшиликни ҳамма эшикларини очган зотга салом ва саловот айтайлик:

اللهم صل علي محمد و علي آل محمد كما صليت علي ابراهيم و علي آل ابراهيم انك حميد مجيد.اللهم بارك علي محمد و علي آل محمد كما باركت علي ابراهيم و علي آل ابراهيم انك حميد مجيد.

Ислом
Муҳаббат нима ?