Сажда ечимдир!

Сажда ечимдир!

Сажда ечимдир!

Сажда ечимдир!

Қачонки юраклар сиқилганда Қалбингнинг туб – тубидан “Аллоҳ” дейсан.

— Қачонки дунё кўзинга зулмкор кўринганда, ҳамма қилганларинг беҳуда бўлганида, қанотларингни қайирганларида “Ё Аллоҳ” дейсан.

— Жисминга бирор касаллик етганида ва табиблар унинг дорисию давосидан ожиз қолган чоғларида ундан ўзга Шифо бергучи йўқ Бўлган Зотга илтижо қиласан.
— Мусулмонларни яхшиликка чорлаганингда ва улар сени ноумид қилиб юз ўгириб кетганларида Ундан ўзга нусрат бергувчи йўқ бўлган Зотга ўзингни отасан.

— Қанчадан қанча Аллоҳнинг ҳимоя қанотлари остига беркиниб бахтиёр бўлганларни кўрмайсизми?

— Сендан кўра Роббисига яқинроқ бўлган кимсалар қандай бу мақомга эришдилар экан –а?

— Бунинг сирини сенга очайми?

— Улар бу мақомга сажда ила етишдилар.

— Аллоҳ таоло “Алақ” сурасида “Сажда қил ва Роббинга яқин бўл!” деб буюрди.

— Унга яқин бўлишинг учун сафар қилишга ҳожат йўқ.

— Унга яқин бўлишинг учун овозинг чиройли бўлиши шарт қилинмаган.

— Фақат сажда қил, Унинг хузурида бўласан, сўнгра нима хоҳласанг сўрайвер.

— Ҳар бир саждада сенинг қалбинг гулзор боғга айланиб боради.

— Ҳар бир саждада кўзларингдан ёшлар тўк.

— Ҳар бир саждангда мусулмонлар ҳаққига дуолар йўлла🤲

— Ҳамма муааммоларнинг ечими сажда ила ҳал бўлади.

(Доктор Ҳассон Пошшонинг “Тонги ўйларим” китобидан Камолиддин Равшан таржимаси)

Ислом
Сажда ечимдир!