Ўшанда ҳам севасанми севги хакида шеър
Сендан йироқ юрсам ҳам,
Гоҳ ўйнатиб кулсам ҳам,
Ё бепарво бўлсам ҳам,
Ўшанда, ҳам севасанми.
Сени севдим ҳато қилмай,
Сал ошириб ҳазил қилай,
Базан оз-моз тергаб қўяй,
Ўшанда, ҳам севасанми.
Ёки мени ташлаб кетиб,
Юрагимни ғашлаб кетиб,
Балки сен ҳам ҳазил қилиб,
Севаман деб айтасанми.
Тонгда турсанг эсса шамол,
Мен томонга кеца хаёл,
Оз бўлса ҳам севгинг ёд ол,
Ўшанда ҳам севасанми.
Шунда қалбинг бирдан жўшиб,
Келмоқдасан жуда шошиб,
Нега мени қилдинг ошиқ,
Дея савол берасанми,
Ўшанда ҳам севасанми.
Aкбаржон Обиджонов, Севги хакида шерлар
Ўшанда ҳам севасанми севги хакида шеър